Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимухамедова Феруза Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болaлaрдa Шпренгел кaсaллигини оператив дaволaшда курак суягини реконструкция килиш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Тib1738.
Илмий раҳбар: Джураев Ахрарбек Махмутович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абильмажинов Мухтар  Толегенович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади курак суяги шакли деформациясини жарроҳлик йўли билан коррекция қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш орқали болаларда Шпренгел касаллигини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курак суяги шаклининг тана ва проксимал қисмида тўрт турдаги патологик ўзгаришлари хамда уларнинг илгак, ботиқ ва аралаш деформация шаклларида ёки деформациясиз намоён бўлиши аниқланган;
Шпренгел касаллигида патологияни жарроҳлик йўли билан тузатиш учун ўзига хос тактикани танлаш имконини берувчи курак суяги шакли деформацияси таснифи ишлаб чиқилган;
курак суягининг илгак шаклидаги деформациясида  касалликнинг қайталанишини олдини олишга имкон берадиган лавсан ип билан трансоссаль фиксация қилиниб, курак шаклини тўғрилашдан иборат бўлган хирургик тикловчи тактика асосланган;
курак суягининг ботиқ ва аралаш деформацияси иккита кесишган сихлар билан трансоссаль фиксация  усули ишлаб чиқилган ва  операциядан кейинги даврда курак суягининг текис шаклини сақлашга имкон яратиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда Шпренгел касаллигини ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқотлар натижаларига кўра қуйидагилар жорий этилди:
болаларда Шпренгел касаллигини диагностикаси, жарроҳлик йўли билан даволаш ва реабилитация қилиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида “Туғма курак суяги юкори туриши бўлган болаларни реабилитация қилиш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги 8н-д/8-сон маълумотномаси). Олинган натижалар болаларда Шпренгел касаллигини жарроҳлик даволаш усулларини танлаш имкониятини берган;
болаларда Шпренгел касаллигини хирургик даволаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасида «Болаларда Шпренгел касаллигини хирургик даволашда  курак суяги  шаклини реконструкция қилиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8н-з/448-сон маълумотномаси). Олинган натижалар болаларда Шпренгел касаллигини жарроҳлик даволаш натижаларини яхшиллашга имкон берган;
курак шаклидаги патологик ўзгаришларни ўрганиш натижалари бўйича «Болаларда Шпренгел касаллигида туғма куракнинг юқори туришини даволаш усули» фойдали моделига Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (№FAP 01668, 30.07.2021 йил). Олинган натижалар болаларда Шпренгел касаллигини хирургик даволаш пайтида курак шаклининг деформациясини тузатишга имкон берган.
Шпренгел касаллигига чалинган беморларни ташхислаш ва даволаш тактикасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси, Республика болалар ортопедияси маркази, Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 декабрдаги 08-09/19271-сон маълумотномаси). Таклиф этилган диагностика ва даволаш усулларини тадбиқ этиш натижаси Шпренгел касаллигида 85,0%гача яхшиланиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish