Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувалиев Фатхулла Нажмиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларнинг таълим миграцияси: ижтимоий сабаблари, структураси ва ҳолати”: 22.00.03 – “Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси” (социология фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/S103.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбар: Каланов Комил Кулахматович, социология фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Гаффарова Мавлуда Курбанбаевна, социология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади ёшларнинг интеллектуал миграциядаги иштирокига сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш ва унинг ижтимоий-маданий хусусиятларини белгиловчи илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
II.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интеллектуал миграция индивид характери ва  хулқ-атворини ифодаловчи ижтимоий ҳодиса сифатида, ташқи муҳитга трансформациялашувчи ва у билан ўзаро фаолиятга киришувчи, қабул қилувчи ижтимоий маконда ўзига мос иш жойи яратиш, ижтимоий мавқега эришиш, ахборотлашган жамиятда фаол иштирок этар экан, унинг фаол ҳаракатлантирувчи интеллектуал қисмини ташкил этувчи объект эканлигини исботловчи тасаввурлар аниқланган;
ёшлар интеллектуал миграциясининг замонавий жамиятда турли хил ижтимоий мақом, мавқе ва хусусиятлар билан намоён бўлиши, унинг ёшлар, хусусан талабалар ҳаётида ҳаракатланувчи, мобил ҳодиса сифатида илмий ва социомаданий интеграциялашувдаги контексда юзага келаётганлиги асосланган;
глобаллашган дунёнинг тобора ахборотлашган жамият билан интеграциялашуви жараёнларида интеллектуал миграция омилларини социологик тадқиқотлар натижаларига асосланиб юқори касбий маҳоратга эга бўлиш хусусиятларини янада такомиллаштириш, илмий соҳаларда қўлга киритилган билимларни амалиётга қўллаш меъзонлари асосида баҳоланган;
Ўзбекистонда интеллектуал миграциянинг эгалланган соҳа ва мутахассисликлар бўйича динамикаси, унинг экспорти ва қабул қилувчи мамлакатлар иқтисоди, фан-техника ва илғор технологиялар ривожига қўшаётган улушини аниқлашга йўналтирилган методологик ёндашув ва тавсиялар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Миграция жараёнлари трансформацияси ва интеграциялашув тенденцияларини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
интеллектуал миграция индивид характери ва  хулқ-атворини ифодаловчи ижтимоий ҳодиса сифатида, ташқи муҳитга трансформациялашувчи ва у билан ўзаро фаолиятга киришувчи, қабул қилувчи ижтимоий маконда ўзига мос иш жойи яратиш, ижтимоий мавқега эришиш, ахборотлашган жамиятда фаол иштирок этар экан, унинг фаол ҳаракатлантирувчи интеллектуал қисмини ташкил этувчи объект эканлигини исботловчи тасаввурлар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан 2019 йилда ўтказилган “Ташқи меҳнат миграция ҳодисасининг жамият ҳаётига таъсири” мавзуидаги социологик тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал Мулк агентлигининг 2021 йил 14 сентябрдаги 21/709-2-сон маълумотномаси). Ушбу диссертация иши маълумотларидан интеллектуал миграцияни индивид ҳулқ-атворининг ифодаловчи ҳодисаларидан бири сифатида ташқи муҳит билан фаолиятга киришиш ва ўзга ижтимоий маконда иш жойи яратиш, ўзга социум ёки жамият тузилмасида янги ижтимоий мақомга эга бўлиш, глобаллашган дунёнинг бир қисми эканлиги ҳақидаги ижтимоий фикрни исботлаш учун бўлган тасаввурлар ва диссертация иши маълумотларидан интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро ва миллий илмий анжуманлар, симпозиумлар, конференциялар, семинарлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил қилишда кенг фойдаланилган;
ёшлар интеллектуал миграциясининг замонавий жамиятда турли хил ижтимоий мақом, мавқе ва хусусиятлар билан намоён бўлиши, унинг ёшлар, хусусан талабалар ҳаётида ҳаракатланувчи, мобил ҳодиса сифатида илмий ва социомаданий интеграциялашувдаги контексда юзага келаётганлиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 2/13-22-2633-сон маълумотномаси). Бу ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижобий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субцидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган амалий тадбирларнинг методологик асосини такомиллаштиришга хизмат қилган;
глобаллашган дунёнинг тобора ахборотлашган жамият билан интеграциялашуви жараёнларида интеллектуал миграция омилларини социологик тадқиқотлар натижаларига асосланиб юқори касбий маҳоратга эга бўлиш хусусиятларини янада такомиллаштириш, илмий соҳаларда қўлга киритилган билимларни амалиётга қўллаш меъзонлари бўйича таклифларидан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг “Миграция жараёнларини тартибга солиш ва бандликка кўмаклашишнинг истиқболларини белгилашга оид “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 14 октябрдаги 01-263-сон маълумотномаси). Бу глобаллашган дунёнинг интеграциялашув жараёнида интеллектуал миграциянинг ўзига хос хусусиятларини ўтказилган социологик тадқиқотлар натижасида соҳа ва касб мотивларига йўналтириш, фан ва таълим соҳасида эгалланган билимларни амалиётга қўллаш меъзонлари асосида баҳоланган ва ундан марказнинг социологик тадқиқот дастурларини шакллантиришда илмий-методологик асос сифатида фойдаланилган;
Ўзбекистонда интеллектуал миграциянинг эгалланган соҳа ва мутахассисликлар бўйича динамикаси, унинг экспорти ва қабул қилувчи мамлакатлар иқтисоди, фан-техника ва илғор технологиялар ривожига қўшаётган улушини аниқлашга йўналтирилган методологик ёндашув ва тавсиялар тизимига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг 2021 йил 15 июлдаги 01-07/527-сон маълумотномаси). Бу жамиятда интеллектуал меҳнатга нисбатан ҳуқуқий маданиятни ошириш, ижтимоий ҳурмат хиссини шакллантириш йўлида илмий-методологик асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish