Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Алимжан Хамдамович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон темир йўллари мисолида харакат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш”, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T2000
Илмий раҳбар: Валиев Мухаммад Шералиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржан Мукаррамович, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Умидулла Назриллаевич, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш тизимидаги ташкилий-бошқарув ечимларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хавфсизлик миқдорлари қийматларидан келиб чиққан ҳолда, авариялар даражасини камайтириш мақсадида ҳаракат хавфсизлиги кўрсаткичларини интеграл баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
содир бўлаётган қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган устувор чора-тадбирларни белгилаш учун поездлар ҳаракати хавфсизлиги ҳолатини таҳлил қилиш асосида хатарларни аниқлаш услуби асосланган;
ҳаракат хавфсизлиги даражасини барқарорлаштириш учун тескари алоқаларни қўллаш орқали темир йўл транспортини бошқариш тизими ташкилий тузилмасининг математик модели ишлаб чиқилган;
ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини кузатиш усулларини жорий этиш орқали самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида транспорт жараёни хавфсизлигини автоматлаштирилган бошқариш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ташиш жараёни хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳаракат хавфсизлиги ҳолатини интеграл баҳолашнинг истиқболли усули ишлаб чиқилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 23 июндаги 04/2279-21-сонли маълумотномаси). Ушбу усулни амалиётга татбиқ этиш натижасида ҳаракат хавфсизлиги кўрсаткичи 19% га ошган, оқибатда поездлар ҳаракати ва маневр ишлари хавфсизлигини ташкил этиш даражасини аниқ таҳлил этишга муваффақ бўлинган;
ҳаракат хавфсизлиги ҳолатининг таҳлили асосида хатарларни баҳолашни аниқлаш услуби жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 23 июндаги 04/2279-21-сонли маълумотномаси). Натижада транспорт қоидабузарлик турларининг 20% ёки 5 та асосий (қониқарсиз) ҳолатларида ҳаракат хавфсизлиги рискининг умумий улуши 80% ни ташкил этиши аниқланган. Ўз навбатида бу локомотивлар самарадорлиги, участка ва техник тезликлар ҳамда бошқа сифат кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган устувор чораларни қўллаш имконини берган;
ҳаракат хавфсизлиги масалаларида бошқарув тизимининг ташкилий тузилмаси тавсия этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 23 июндаги 04/2279-21-сонли маълумотномаси). Тескари алоқаларни қўллаш натижасида марказлаштирилган ресурс таъминоти усулидан воз кечиш,  минтақавий темир йўл узелларига жавобгарликни юклаш орқали ташишлар хавфсизлигининг мақбул даражасига эришиш таъминланади;
транспорт жараёни хавфсизлигини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 23 июндаги 04/2279-21-сонли маълумотномаси). Натижада темир йўл транспорти эксплуатация ишининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш имконини берувчи ҳаракат хавфсизлигини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини стратегик ривожлантириш ҳамда бошқарув қарорларини тез ва самарали қабул қилиш имкони пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish