Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Умида Фархадовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон республикасида олий таълим сифатининг социологик мониторинги” 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқотлар усуллари; 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/S12.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий маслаҳатчи: Сеитов Азамат Пулатович, социология фанлари доктори; Матибаев Тасполат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Каландар Ходжаевич, академик, иқтисод фанлари доктори, профессор; Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Жураев Қодир Асадович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда олий таълим сифатини юксалтириш жараёнларини социологик мониторинг қилишнинг яхлит механизмини ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рейтинг тизими бўйича профессор-ўқитувчилар фаолиятининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган индикаторлар, умуман университетлар фаолияти самарадорлигини рақамли технологиялар негизида аниқлаш тизими ишлаб чиқилган;
сифатли маълумотларни тўплаш усули, ўрганилаётган объектнинг яхлит ва тўлиқ модели сифатида миллий социология олимларининг нарратив ҳикояларини синтезлаш параметрлари, қоидалари ва тамойиллари таҳлил этилиб, нарратив интервью методининг социологик амалиётда қўлланилишининг ижтимоий аҳамияти асосланган;
олий таълим тизимини мониторинг қилишнинг процессуал, башорат қилувчи, меъёрий ва рақобатбардошлик мезонлари, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, олий таълим муассасалари фаолиятини тавсифловчи параметрлар асосланган;
ўқув жараёнини мониторинг қилиш (вазифалар берилиши ва ечилиш ҳолатини баҳолаш, талабалар давомати ва ўзлаштиришини автоматик ҳисобга олиш ва уларни фанлар бўйича баҳоланиши ва бошқалар) мақсадида университет ўқув блоки учун интеграцияланган дастур, бевосита таълим жараёнини мониторинг қилиш (маъруза, лаборатория машғулотлари, инновацион такомиллаштириш асосида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ҳамда бошқалар)ни модификациялаш тизими ишлаб чиқилган. “ёшлар ижтимоий гуруҳи” тушунчаси, уларнинг жамият ижтимоий тузилмасидаги мустақил субъект сифатидаги мақоми ва функционал фаолияти аниқланган;
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда олий таълим сифатини юксалтириш жараёнларини социологик мониторинг қилишнинг яхлит механизмини тадқиқ қилиш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
рейтинг тизими бўйича профессор-ўқитувчилар фаолиятининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган индикаторлар, умуман университетлар фаолияти самарадорлигини рақамли технологиялар негизида аниқлаш тизими ишлаб чиқилганлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ги Қонуни: 23-моддаси: «таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш тартибини белгилайди» жумласи билан, 24-моддаси «таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлайди» жумласи билан, 37-моддаси «Таълим ташкилотлари расмий веб-сайтларида: ... таълим ташкилотининг рейтинги» жумласи билан, 41-моддаси «таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш; илмий-педагогик фаолият даражасининг ўсишини ва сифатининг ошишини рағбатлантириш; педагог ходимларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш; ўқитиш сифатининг юқори кўрсаткичларига эришиш; меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш» жумлалари билан тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш Қўмитасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 34-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар  Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ги Қонуннинг 23, 24, 37, 41 моддаларини тўлдириш имконини берган;
сифатли маълумотларни тўплаш усули, ўрганилаётган объектнинг яхлит ва тўлиқ модели сифатида миллий социология олимларининг нарратив ҳикояларини синтезлаш параметрлари, қоидалари ва тамойиллари таҳлил этилиб, нарратив интервью методининг социологик амалиётда қўлланилишининг ижтимоий аҳамияти асосланганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5667-сон «Социологик тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари» тўғрисидаги Фармони: кириш қисми 2-бандининг г) хатбошисида замонавий ахборот ёндашувларига таянадиган социологик тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш техникаси ва технологияларини ишлаб чиқиш, мослаштириш, татбиқ этиш ва уларнинг кенг усулларини қўллаш, жамоатчилик фикрини ўрганиш методологик асосларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш борасидаги таклифлардан; 9-банднинг 5-хатбошисида сифатли маълумотларни тўплаш замонавий усули, ўрганилаётган объектнинг яхлит ва тўлиқ модели сифатида миллий социология олимларининг нарратив ҳикояларни ўрганиш мазмуни, тузилиши, параметрлари, қоидалари ва тамойиллари таҳлилидан, нарратив интервью қўлланилиш амалиётини шакллантириш ҳақидаги таклифлардан фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 22 ноябрдаги 01-16/339-сон маълумотномаси). Натижада муайян соҳадаги вазиятни сифат жиҳатидан ўзгартириш, ҳамда илғор хорижий ва миллий назарий-методологик воситалардан фойдаланиш асосида социологик сўровлар ўтказишнинг сифат жиҳатидан янги ва замонавий тадқиқот амалиётини шакллантириш муҳимлиги асосланган;
олий таълим тизимини мониторинг қилишнинг процессуал, башорат қилувчи, меъёрий ва рақобатбардошлик мезонлари, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, олий таълим муассасалари фаолиятини тавсифловчи параметрлар асосланганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармони: 10-банди 2- ва 3-хатбошида олий таълим тизимини мониторинг қилишнинг процессуал, башорат қилувчи, меъёрий ва рақобатбардошлик мезонлари, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, олий таълим муассасалари фаолиятини тавсифловчи параметрлар тўпламига оид хулосаларидан; ушбу Фармон 2-иловаси: Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича «Йўл харитаси» 12-банди матнларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 17-03-09/19013-сон маълумотномаси). Натижада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларида олиб борилаётган таълим-тарбия ишлари сифатини квалиметрик мониторинг қилиш амалиёти йўлга қўйилди, талаба ва тингловчилар билим савиясини ҳамда касбий тайёрганлик даражасини баҳолаш механизмлари такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини мониторинг қилиш (вазифалар берилиши ва ечилиш ҳолатини баҳолаш, талабалар давомати ва ўзлаштиришини автоматик ҳисобга олиш ва уларни фанлар бўйича баҳоланиши ва бошқалар) мақсадида университет ўқув блоки учун интеграцияланган дастур, бевосита таълим жараёнини мониторинг қилиш (маъруза, лаборатория машғулотлари, инновацион такомиллаштириш асосида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ҳамда бошқалар)ни модификациялаш тизими ишлаб чиқилганлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 июндаги ПҚ-4740-сон «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари» тўғрисидаги Қарори: 2-бандининг 3-хатбошида фан ва таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги тамойили асосида, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашувни таъминлаш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялардан; 12-банднинг «Йўл харитаси» 3- иловасига мувофиқ 6-чора-тадбирдаги 1-механизмини амалга оширишда ўқув жараёнини мониторинг қилиш (вазифалар берилиши ва ечилиш ҳолатини баҳолаш, талабаларнинг дарсларда қатнашишини автоматик ҳисобга олиш ва уларни фанлар бўйича баҳоланиши ва бошқалар) мақсадида университет ўқув блоки учун интеграцияланган дастур, ўқув жараёнини мониторинг қилиш (маъруза, лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ҳамда бошқалар) тизими ҳақидаги хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси нинг 2021 йил 11 ноябрдаги 04-5930 маълумотномаси). Натижада мамлакатда қабул қилинаётган давлат қонунчилик ҳужжатларининг тайёрланишида илмий-тадқиқот ишнинг илмий таклифлари ва тавсияларидан мақсадли фойдаланилган, ҳамда Геология фанлари университети томонидан интернетда dist.uzgeouniver.uz манзили бўйича жойлаштирилган масофавий таълим тизими орқали ўқув жараёнини комплекс мониторинг қилиш ва интеграциялаш таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish