Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпўлатов Бекзод Шуҳратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда тиббий таълим соҳасининг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши (1917-2021 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.2. PhD/Tar104.  
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда 1917-2021 йилларда тиббий таълим соҳасининг йўлга қўйилиши ва ривожланиши билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда тиббий таълим илк пайдо бўлиш босқичи (1917-1930 йй.) ва мустақил тиббиёт институтларининг барпо этилиши (1930-1972 йй.), тиббий таълим тизимида илмий-тадқиқот ишларининг ривожланиши (1973-1991 йй.), ихтисослаштирилган тиббий таълимнинг шаклланиши ҳамда хорижий давлатлар билан тиббий кадрлар тайёрлашнинг йўлга қўйилиши (1991-2021 йиллар) каби босқичларда шаклланганлиги асосланган;
мустақилликгача Ўзбекистонда давлат тиббиёт институтлари, Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институти очилганлиги ва йиллар давомида талабалар қабул квоталари ортиб, илмий-тадқиқот ишлари жонлантирилган бўлса-да, даволаш муассасаларини малакали тиббий кадрлар билан таъминлаш жиддий муаммога айланганлиги вилоятлар кесимида аниқланган;
мустақиллик йилларида тиббий таълимни ривожлантириш бўйича давлат сиёсати ва унинг натижалари асосида тиббиёт институтларида қабул квоталари, талабалар ва профессор-ўқитувчилар сонининг ортиши сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар контекстида аниқланган;
ўзини оқламаган экспериментлардан анъанавий таълим шакллари ҳисобига воз кечиш, таълим беришида таълим-тарбия жараёнини бир бутун ҳолда ўзаро уйғунлаштириш зарурияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1917-2021 йилларда Ўзбекистонда тиббий таълим тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим, хусусан, тиббий таълим тизимидаги ислоҳотлар, таълим муассасаларида талаба ёшларга миллий тикланиш ғояси моҳияти тўғрисидаги хулосаларидан Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қашқадарё вилоят муассасасида бажарилган №И-56-10/37 “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” шиори остида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Халқаро Амир Темур жамоат фондининг 2021 йил 21 сентябрдаги 04-09-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшларга Ўзбекистонда тиббий таълим соҳаси ислоҳотлари, тиббий кадрларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги ўрнини асослаб бериш имконини берган;
Ўзбекистонда тиббий таълим илк пайдо бўлиш босқичи (1917-1930 йй.) ва мустақил тиббиёт институтларининг барпо этилиши (1930-1972 йй.), тиббий таълим тизимида илмий-тадқиқот ишларининг ривожланиши (1973-1991 йй.), ихтисослаштирилган тиббий таълимнинг шаклланиши ҳамда хорижий давлатлар билан тиббий кадрлар тайёрлашнинг йўлга қўйилиши (1991-2021 йиллар) каби босқичларда шаклланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил 3 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 11 мартдаги 02-40-312-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларнинг Ўзбекистонда тиббий таълим муассасаларининг фаолияти тўғрисида янги илмий маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish