Sayt test rejimida ishlamoqda

Форманова Шоира Бобоназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1681.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юcуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Нуралиева Гўзал Абдуҳамидовна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришда талабалар билими, кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантириш ташкилий (ижтимоий, индивидуал, методик, информацион, креатив, инновацион, коммуникатив, психологик, педагогик) компонентлар мазмунини очиб бериш орқали асосланган;
педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ўқитишни такомиллаштириш мақсадида ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги алоқа таъминланган, таълим муҳитида масала ва машқлар ишлаш бўйича ўқитиш тизими йўлга қўйилган, масала ва машқлар ечишга асосланган ўқув қўлланма яратилган ва улардан самарали фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилган;
педагогика олий таълим муассасаларида талабаларнинг металлар ҳақидаги тафаккурини ривожлантиришда металлар мавзуларини ўқитиш методикаси мазмуни дидактик тамойиллар асосида интеграцион билимларни илмий-назарий жиҳатдан ўзаро иқтидори, қобилияти, лаёқати ва қизиқишларини аниқлашга йўналтирилган методик тизими интерфаол дастурий воситалардан фойдаланиш имкониятларига кўра ривожлантирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ахборот технологиялари асосида ўқитишни амалга оширишда таълим тизимига жавоб бера оладиган рақобатбардош иқтидорли талабаларни тарбиялашга хизмат қиладиган мультимедиaли электрoн тaълим реcурcлaри ярaтилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир билим, малака, кўникма ва компетенцияларни аниқлаш ҳамда ахборот технологияларининг ташкилий компонентларига оид берилган таклифлардан бакалаврлар учун мўлжалланган 5110300 – Кимё ўқитиш методикаси йўналиши бўйича Давлат таълим стандартлар, ўқув дастурлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 89-03-670-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг фанга оид ахборотларни Давлат таълим стандартида белгиланган малака талаблари асосида ўзлаштириш даражаси самарадорлигини аниқлаш имконини берган;
педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ўқитишни такомиллаштириш мақсадида ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги алоқа таъминланган, таълим муҳитида масала ва машқлар ишлаш бўйича ўқитиш тизими йўлга қўйилган, масала ва машқлар ечишга асосланган ўқув қўлланмалар яратилган ва улардан самарали фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган ва “Кимёдан масалалар ечиш методикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи). Натижада талабаларнинг кимё фанидан ўқув ахборотлари билан ишлаш компетенцияси ривожлантирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида талабаларнинг металлар ҳақида тафаккурини ривожлантиришда металлар мавзуларини ўқитиш методикаси мазмуни, дидактик тамойиллар асосида интеграцион билимларни илмий-назарий жиҳатдан ўзаро иқтидори, қобилияти, лаёқати ва қизиқишларини аниқлашга йўналтирилган методик тизими интерфаол дастурий воситалар  «Тушунчалар таҳлили», «Интерфаол метод»ларининг ўқув жараёнида фойдаланиш имкониятларига кўра ривожлантирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 89-03-670-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг металлар мавзуларини ўзлаштириш даражаси ва таълим сифатини оширишга эришилган;
педагогика олий таълим муассасаларида металлар мавзуларини ахборот технологиялар асосида ўқитишни самарали амалга оширишда 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-23 рақамли «Бoшлaнғич cинф ўқитувчилaри учун мультимедиaли дaрc ишлaнмaлaри мaжмуacини ярaтиш» мавзуидаги амалий лойиҳа доирасида педагогика таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун “Олий таълим муассасаларида металларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш” номли электрон ахборот-таълим ресурси (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг дастурий гувоҳномаси, DGU 09434, 2020 y) ишлаб чиқилган. Натижада, педагогика олий таълим муассасаларида кимё таълими мазмуни ва фаннинг талабалар томонидан ўзлаштириш имкониятлари ҳамда ўқитиш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish