Sayt test rejimida ishlamoqda

Шавкиева Дилфуза Шакарбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли технологиялар шароитида талабаларга геймификация ёрдамида инглиз тилини ўргатиш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.Ph.D/Ped2210.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD. 03/04.06.2020.Ped.113.01 рақамли Илмий кенгаш қошида тузилган бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Назарова Мадина Атахановна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар шароитида талабаларга  геймификация ёрдамида инглиз тилини ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларга геймификация технологиялари асосида ўқитиш дидактик имкониятини асослаш орқали барча олий таълим муассасаларига мўлжалланган геймификация технологияларидан фойдалана олиш даражалари (юқори, ўрта, қониқарли, қониқарсиз) ва уларни танлаш мезонлари аниқланган;
талабаларнинг нутқ компетенциясини ривожлантиришда тилнинг номинатив, коммуникатив, кумулятив функциясидан синхрон фойдаланишнинг самарали механизми «Сирли меҳмон», «Бареллдаги саволлар» каби геймлар типологиясини моделлаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилида лингвистик компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган ўйин-топшириқларнинг методик таъминоти тил аспектлари ва нутқ фаолияти интеграциясини кириитш, инновацион арт технологиялар ҳамда визуал органайзерлар орқали такомиллаштирилган;
олий таълим тизимидаги инглиз тили ўқитувчиларининг инновацион педагогик фаолиятида виртуал лабораторияларни ташкил этиш орқали геймификация технологияларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар шароитида талабаларга геймификация ёрдамида инглиз тилини ўргатиш методикаси мавзуси доирасида амалга оширилган ишлар асосида:
талабаларга геймификация технологиялари асосида ўқитишнинг дидактик имконияти ҳамда геймификация технологияларига асосланган ўқув ахборотини ўзлаштириш контенти  (мотивацион, илмий-педагогик, ўқув)га оид илмий хулосалардан ОТ-Ф1-«Оммавий лисоний маданиятини шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Инновацион ривожланиш Вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 02/15/5118-сон маълумотномаси). Натижада геймификация ёрдамида инглиз тилини ўқитиш асосида талабаларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг нутқ компетенциясини ривожлантиришда тилнинг номинатив, коммуникатив, кумулятив функциясидан синхрон фойдаланишнинг самарали механизми ҳамда геймификация технологиялари асосида инглиз тилидаги ўқув материалини ўзлаштириш босқичларини геймификация технологияси асосида такомиллаштиришга оид  тавсиялардан №2018-519-сонли ОТ-Атех- «Компьютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни веб иловасини дастурий таъминотини яратиш» номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 20 ноябрдаги 02/03/143-сон маълумотномаси). Натижада, геймификация технологиялари ўқув ахборотини ўзлаштириш контенти (мотивацион, илмий-педагогик, ўқув) геймификация технологияларига мурожаат этишга устуворлик бериш асосида  оммалаштирилган;
геймификация технологиялари ёрдамида инглиз тилидаги ўқув  материалларини ўзлаштириш тизимини такомиллаштириш, тил аспектлари ва нутқ фаолияти интеграцияси асосида инновацион арт технологиялар ҳамда визуал органайзерлардан фойдаланишга оид фикр-мулоҳазалардан «Tалабаларга геймификация ёрдамида инглиз тилини ўргатиш технологияси» номли  илмий ишланма яратишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал Мулк Агентлигининг 2021 йил 21 январдаги 003112-сон гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг билимларини яхшилашга ва замонавий техник воситаларидан фойдаланишни ўқув жараёнига киритиш талабаларнинг ижобий ўрганиш мотивациясини шакллантиришга хизмат қилган;
«Сирли меҳмон», «Бареллдаги саволлар», Unusual animal of the planet», «The longest animal in Africa», «Dignified and beautiful animal», «Friendship-loving animal» («Сайёрадаги энг антиқа ҳайвон», «Виқорли ва гўзал жонивор», «Дўстликни севувчи жонивор»)   каби геймларни таълим жараёнида қўллаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан 2020-207-сонли Arkansas Spring International Language Center «English language capacity building project» амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 3 февралдаги 89/03/613-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар томонидан инглиз тилидаги ўқув материалини (ковергент, дивергент, аудиовизуал) ўзлаштиришнинг ҳиссий-эмоционал фаолияти, тил ўрганиш қобилияти, компетенцияларининг ривожланишига хизмат қилган;
геймификация технологияларига асосланган ўқув ахборотини ўзлаштириш контенти (мотивацион, илмий-педагогик, ўқув)га оид илмий хулосалардан бакалавр талабалари учун «Speaking extra topics» номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-245-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга геймификация ёрдамида инглиз тилини ўқитиш орқали уларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган;
олий таълим тизимидаги инглиз тили ўқитувчиларининг инновацион педагогик фаолиятини такомиллаштиришда виртуал лабораторияларни ташкил этиш орқали геймификация технологияларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантиришга оид илмий-амалий тавсияларга оид фикр-мулоҳазалардан  «Сирдарё» телеканалининг «Диёр янгиликлари» информацион дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 27 апрелдаги 481-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили ўқитувчиларининг геймификация технологиясидан фойдаланиш компетенцияси хусусида батафсил маълумотга эга бўлиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish