Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Гулноза Рахматиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ривожлантиришда ахборот таълимий ресурслардан фойдаланиш технологияси” (инглиз тилини ўқитиш мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/ped1825.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна  педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти,  PhD. 03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гули Исмоил қизи, филология фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ривожлантиришда ахборот таълимий ресурсларидан фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ахборот таълимий ресурслар воситасида ривожлантиришнинг мотивацион, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив мезонлари асосида ўзбек талабаларининг чет тилдаги ахборотни ўзлаштиришдаги семантик, синтактик ва прагматик омиллар яхлитлигида нутқий воқеланишнинг морфологик воситаларни луғавий ва синтактик шакл ҳосил қилувчилар асосида қабул қилиш, мияда қайта тушуниш ва унинг маъносини англашдаги қийинчиликларни бартараф этишга қаратилган дидактик таъминот такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ривожлантиришга йўналтирилган электрон таълимий ресурслардан фойдаланишни самарали ташкил этишга қаратилган дидактик модели талабаларнинг аудитив кўникма ва малакаларини мустақил таълимда баҳолаш мезонларининг дифференциал ёндашуви интеграцияси асосида ишлаб чиқилган;
аудитив лаёқатни ахборот таълимий ресурслар воситасида ривожлантиришга мўлжалланган «Тинглаш ва тушуниш» мультимедиали аудио топшириқлари ва «Замонавий ўқитувчининг инглиз тилидаги луғат заҳираси» номли методик тавсиялар ўзбек миллий қадриятлари контекстида ишлаб чиқилган;
талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини дидактик категория сифатида ахборот таълимий ресурслар (стриминг, хостинг) воситасида ривожлантиришнинг педагогик-психологик моҳияти, унинг турлари, шаклланиши ҳамда ривожланиш жараёни очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда касбий аудитив лаёқатини ахборот таълимий ресурслар воситасида ривожлантириш асосида:
талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини дидактик категория сифатида ахборот таълимий ресурслар (стриминг, хостинг) воситасида ривожлантиришнинг педагогик-психологик моҳияти, унинг турлари, шаклланиши ҳамда ривожланиш жараёнини таълим жараёнида инобатга олиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Британия  Кенгашининг №2018-615 INPRODEC - “Талабаларни иш билан таъминлашда инглиз тилини билиш даражасининг аҳамияти” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган мақсадли вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 3 февралдаги 89/03/615-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ахборот таълимий ресурслар (стриминг, хостинг) воситасида ривожлантиришнинг педагогик-психологик моҳияти, унинг турлари, шаклланиши ҳамда ривожланиш жараёни таҳлил қилинган;
        ўзбек талабаларининг чет тилдаги ахборотни ўзлаштиришдаги семантик, синтактик ва прагматик омиллар яхлитлигида нутқий воқеланишнинг морфологик воситаларни луғавий ва синтактик шакл ҳосил қилувчилар асосида қабул қилиш, мияда қайта тушуниш ва унинг маъносини англашдаги қийинчиликларни бартараф этишга қаратилган дидактик таъминотидан Самарқанд давлат чет тиллари институтида бажарилаётган №2018-519-ОТ-Атех “Компьютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни Веб - илова дастурий таъминотини яратиш” номли фундаментал лойиҳанинг шакллантирувчи босқичидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 3 февралдаги 89/03/615-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ахборот таълимий ресурслар воситасида ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (индивидуаллик, дифференциаллик), педагогик шартларини тавсифлаш асосида педагогик тизим ва унинг дидактик таъминоти моҳиятини очиб берувчи “Талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ривожлантиришга йўналтирилган электрон таълимий ресурслардан фойдаланиш” номли  модели ишлаб чиқилган;
талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ривожлантиришга йўналтирилган электрон таълимий ресурслардан фойдаланишни самарали ташкил этишга қаратилган дидактик моделидан Самарқанд давлат чет тиллари институтида бажарилаётган №2018-519-ОТ-Атех “Компьютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни Веб - илова дастурий таъминотини яратиш” номли фундаментал лойиҳанинг шакллантирувчи босқичидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 3 февралдаги 89/03/615-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ахборот таълимий ресурслар воситасида ривожлантиришнинг мотивацион, когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив мезонлари такомиллаштирилган;
 талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ахборот таълимий ресурслар воситасида ривожлантиришга мўлжалланган “Тинглаш ва тушуниш”, “Тинглаш ва тушуниш”, “Ахборот таълимий ресурслардан фойдаланиш технологиялари” мультимедиали тасмалар мажмуи ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 3 февралдаги 89/03/615-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий аудитив лаёқатини ахборот таълимий ресурслар воситасида ривожлантиришнинг мотивацион, когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив мезонлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish