Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Азат Атаханович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили дарсларида нутқий кўникмаларни ривожлантирувчи замонавий ўқув топшириқларини ишлаб чиқишнинг илмий-методик асослари”, 13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2013.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Фархад Курбанбаевич Бабаджанов, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Менглиев Бахтиёр Раджабович, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Шаҳло Шукруллаевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг ўзга тилли гуруҳларида ўзбек тили машғулотлари орқали нутқий компетенцияни ривожлантирувчи замонавий ўқув топшириқларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқий компетенцияни ривожлантиришда матнни тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмаларини ҳосил қилувчи ўқув топшириқлар тизими ишлаб чиқилиб амалиётда қўлланганда талабаларни турли нутқий вазиятларга тайёрлаш имконияти ошгани аниқланган;
талабаларда ўзбек тили машғулотлари жараёнида турли услубга доир матнлар устида ишлаб, мантиқий фикрлаш, ўз фаолиятларида, мутахассислигига доир нутқий жараёнларда ўзбек тилидан самарали фойдаланиш малакаларини ҳосил қилишда ноанъанавий топшириқларнинг қулай ва самарадор эканлиги исботланган;
талабаларда равон нутқ асоси бўлган сўз бойлигини ошириш билан бирга уларда ватанпарварлик, миллий ғурур каби туйғуларни ҳам шакллантириш зарурати нуқтаи назаридан машғулотларда ўлкашунослик материалларидан фойдаланиш зарурлиги лингводидактик жиҳатдан асосланган;
ўзга тилли гуруҳларнинг турли мутахассисликни эгаллаётган талабаларида нутқий компетенцияни шакллантирувчи асосий ўқув материали турли нутқий вазиятларга хос матнлар ва уларга тизимли боғланган ҳолда ишлаб чиқилган ноанъанавий ўқув топшириқлари эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жоpий қилиниши. Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган гуруҳлар учун ўзбек тили ўқитишга мўлжалланган замонавий ўқув топшириқлари тизимидан фойдаланиш асосида қуйидаги натижаларга эришилди:
Қорақалпоқ, Самарқанд ва Андижон давлат университетиларида талабаларга ўзбек тилидан матн устида ишлаш орқали нутқий компетенцияларни, жумладан, тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини жадал ривожлантиришда амалий ёрдам берди, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеини оширишга хизмат қилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8  февралдаги 89-03/31-35-сон маълумотномаси). Натижада давлат тили таълим тизимида ноанъанавий ўқув топшириқлари асосида талабаларнинг фанга бўлган қизиқишлари сезиларли ўзгарган, ўқитувчилар фойдаланадиган давлат тилини ўқитишга доир методика мазмуни такомиллашган;
олий таълим учун ўзбек тили фанидан дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар учун ишлаб чиқилган методик тавсиялардан  “Имло” ва “Пунктуация” мавзулари бўйича Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8  февралдаги 89-03/31-35-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўқув топшириқлари орқали талабаларда нутқий компетенция сезиларли шаклланган;
талабаларда равон нутқ асоси бўлган сўз бойлигини ошириш билан бирга уларда ватанпарварлик, миллий ғурур каби туйғуларни ҳам шакллантириш зарурати нуқтаи назаридан машғулотларда ўлкашунослик материалларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган ноанъанавий ўқув топшириқлардан Қорақалпоқ давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган М.Қудайбергенов раҳбарлигидаги ПЗ-20170930309-рақамли “Қорақалпоқ фольклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8  февралдаги 89-03/31-35-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўқув топшириқлари орқали ўқувчиларда нутқий компетенция сезиларли даражада шаклланиб, талабаларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуси мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли фармонининг 4-7-бандларида белгиланган давлат тилини таълим муассасаларида ўргатиш ва уни билиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, ўзбек тилининг комьпютер дастурларини яратиш, хорижда истиқомат қилувчи ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни кенг миқёсда тарқатиш ишларини жонлантиришда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2021 йил 11 январдаги 30-11-07-сон маълумотномаси). Натижада давлат тилида иш юритиш бўйича малака ошириш курслари мазмунини бойитган, ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили ўқитиш методикаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish