Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Моҳигул Абдувоҳидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион таълим шароитида она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш (бошланғич синф мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped611.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Ҳасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим шароитида  бошланғич синф она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш методикасига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион таълим шароитида  бошланғич синф она тили дарслари  самарадорлигини оширишнинг ўзига хос тушуниш билан боғлиқ лисоний, нутқий ва структуравий қийинчиликларни бартараф этишнинг когнитив принциплари, она тилини ўзлаштириш психофизиологияси тамойилларига асосланган хусусиятлари фонема ва товушнинг ўзаро боғлиқлик, алоқадорлик моҳиятини англаш ҳамда нутқий фаолиятда қўллаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда таянч компетенцияни ривожлантиришга доир топшириқлар тизими ишлаб чиқилиб, ўқитиш воситаси ва методлари белгиланган ва матнни ўқиб тушунишнинг педагогик ўлчовларига умумлаштирилган;
инновацион таълим шароитида бошланғич синф она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш ўқувчиларда грамматик шакл ва грамматик маъно уйғунлигини англаш, нутқий вазиятларни ҳис қилиш (ижтимоий маркер, социумнинг коммуникатив компетентлиги) каби малакаларни ривожлантириш она тилидаги матнни ўқиб тушуниш малакасини баҳолашда фойдаланиладиган топшириқларнинг когнитив даражалари аниқлаштирилган;
инновацион таълим шароитида  бошланғич синф она тили дарслари самарадорлигини ошириш ўқувчиларда тил бирликларини коммуникатив мақсад ва ўқувчилар саводхонлигини ошириш мазмуни, шахсий қадриятли ёндашувни амалга оширишнинг стратегик модели ва ўқувчилар ўқув-билув фаолиятини такомиллаштириш горизонтал интегратив технологиялардан фойдаланган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим шароитида она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инновацион таълим шароитида бошланғич синф она тили дарсларининг самарадорлигини оширишнинг ўзига хос хусусиятлари фонема ва товушнинг боғлиқлик, алоқадорлик моҳиятини, нутқ товушларига хос модалликни англаш ҳамда нутқий фаолиятда қўллаш, яъни таянч компетенцияларни ривожлантириш тизими такомиллаштириш бўйича олинган натижалардан А1-ХТ-0-92-997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3246-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг назарий асосланишига ҳамда илмий материаллар билан таъминланишига эришилган;
она тили таълими самарадорлигини ошириш тилнинг лексик бирликларини контекстуал таҳлил асосида ўқувчиларда таянч компетенцияни шакллантириш ва нутқий компетентликни англаш, ривожлантириш технологиялари “ART” (визуал, кинестик), “Коучинг” (муаммоли вазиятларни ҳал этиш), “Fallstudy”(аниқ вазиятлар таҳлили) методлари асосида такомиллаштирилган ва таълим жараёнига татбиқ этилган ва Ф3-2016-09-08165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2020 йилнинг 04 ноябрдаги 182-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг амалий хулосалар билан бойишига хизмат қилган;
инновацион таълим шароитида  бошланғич синф она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш морфологик, синтактик бирликлар таҳлили асосида ўқувчиларда грамматик шакл ва грамматик маъно уйғунлигини англаш нутқий вазиятларни ҳис қилиш (ижтимоий маркер, социумнинг коммуникатив компетентлиги) каби малакаларни ривожлантиришга доир тавсиялардан бошланғич таълимда она тили ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3246-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда она тили ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишга қаратилган интеграллашган методик таъминот яратилган;
инновацион таълим шароитида бошланғич синф она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш ўқувчиларда медиа-матнлар таҳлили асосида тил бирликларини коммуникатив мақсад ва нутқий вазиятга мутаносиб қўлланишини англаш, тушуниш ва ижодий баҳолашга доир таянч компетенцияни шакллантириш методикаси ҳақидаги хулосалардан ва Ф3-2016-09-08165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2020 йил 04 ноябрдаги 182-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг грамматик билимларини баҳолаш  имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish