Sayt test rejimida ishlamoqda

Дўстова Сурайё Савроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ҳасанмурод Лаффасийнинг «Тазкираи шуаро» асари ва унинг қиёсий-матний тадқиқи”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil284.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Дилором Салоҳий, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Нафас Номозович Шодмонов, филология фанлари доктори, профессор; Маҳмуджон Очилович Шониёзов, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳaсaнмурод Лaффaсий илмий ижодий биографиясини яратиш, «Тазкираи шуаро» асарининг қўлёзма нусхаларини аниқлаш, матний таҳлилини амалга ошириш, даврининг ёндош тазкиралари билан қиёслашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Тазкираи шуаро»нинг 12561, 11499, 9494, 213 рақамли қўлёзма нусхалари, Бобожонов нашри қиёси натижасида юзага келган ҳарфлар ва сўзларнинг ўзгариши, қисқартирилган байтлар, кўп нуқта қўйилган қаторлар, нашрда берилмаган маснавийлар каби матний фарқлар аниқланган, шу орқали мазкур қўлёзмаларнинг йиғма-қиёсий матнини тузишда муаллифнинг сўнгги таҳририга яқин матнни тиклашдаги  аҳамияти белгиланган;
«Тазкираи шуаро» ва Хива адабий муҳитига оид Табибийнинг «Мажмуаи си шуарои пайрави Ферузшоҳий», Бобожон Тарроҳ Ходимнинг «Хоразм шоир ва навозандалари» тазкираларидаги шоирларнинг сони, уларнинг асарга киритилиши,  тазкира тузилиши, шеърий жанрлар, намуна шеърларнинг берилиши ва маълумотлардаги фарқлар қиёси амалга оширилган;
Табибий ва Ходим асарлари қиёси орқали Лаффасийнинг ўзбек адабиётида  Алишер Навоий томонидан бошлаб берилган тазкира жанрининг давомийлиги, анъанасини давом эттиришдаги  асарни туркий тилда яратгани, кўпроқ туркий ижодкорларнинг намуналарини бериши, аёл ижодкорларнинг фаолиятини ёритишни режа қилгани  каби   ўзига хос ва  тазкиранавислик қонуниятларига ўхшаш, тазкира тузиш анъанаси қоидаси бўйича муштарак жиҳатлари кўрсатилган;
«Тазкираи шуаро»нинг  қўлёзма нусхалари ва нашри  асар номи, муаллифи, бошланиши, охири, таркибий тузилиши, матннинг тўлиқлиги, нусхани кўчирган котиб, кўчирилган йили, ўрни, қўлёзма нусханинг ўлчами, варақлар сони, муқоваси, сиёҳи, қоғози, ёзув тури, муҳр ва безаклари, сатрлар сони, пойгирларнинг қўйилиши ва сақланиш ҳолати каби китобат хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳасанмурод Лаффасийнинг «Тазкираи шуаро» асари ва унинг қиёсий-матний тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Ҳасанмурод Лаффасийнинг қўлёзма ва архив материаллари асосида илмий биографияси яратилган, ижодкор сифатида ёзиб қолдирган адабиётшунослик ва тарихий асарларининг номланишига оид  маълумотлари ҳамда қўлёзмалар фондларидаги ижодий мероси манбалари ҳақидаги хулосалардан ЎзР ФА ҚҚА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 1 июндаги 17.01/207-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал тадқиқот лойиҳаси XIX аср охири ва XX аср бошлари Хива адабий муҳити, унда яшаб ижод этган Лаффасий ва қорақалпоғистонлик ижодкорлардан Ҳақирий, Иноят каби шоирларнинг биографияси ва асарларига оид маълумотлар билан бойитилган;
«Тазкираи шуаро»нинг  қўлёзма нусхалари ва нашри  асар номи, муаллифи, бошланиши, охири, таркибий тузилиши, матннинг тўлиқлиги, нусхани кўчирган котиб, кўчирилган йили, ўрни каби илмий хусусиятлари, шунингдек, қўлёзма нусханинг ўлчами, варақлар сони, муқоваси, сиёҳи, қоғози, ёзув тури, муҳр ва безаклари, сатрлар сони, пойгирларнинг қўйилиши ва сақланиш ҳолати каби китобат хусусиятлари тўғрисидаги натижаларидан ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида бажарилган ПЗ-20170925213 рақамли «ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма девонлар каталогини тузиш» номли амалий лойиҳада фойдаланилган  (ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг 2020 йил 26 октябрдаги 297-сон маълумотномаси). Натижада каталогдаги XIX аср охири XX аср бошлари Хива адабий муҳитида яшаб ижод этган хоразмлик ижодкорлар биографияси ва асарларига оид маълумотлар кўламини кенгайтириш имкони юзага келган;
«Тазкираи шуаро»нинг 12561, 11499, 9494, 213 рақамли қўлёзма нусхалари, Бобожонов нашри қиёси натижасида юзага келган ҳарфлар ва сўзларнинг ўзгариши, қисқартирилган байтлар, кўп нуқта қўйилган қаторлар, нашрда берилмаган маснавийлар каби матний фарқлар аниқланган, шу орқали мазкур қўлёзмаларнинг йиғма-қиёсий матнини тузишда муаллифнинг сўнгги таҳририга яқин матнни тиклашдаги  аҳамияти тўғрисидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 1 июндаги 17.01/207-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳалар «Тазкираи шуаро»га киритилган ғазал  жанрининг назарий асосларига таянган ҳолда яратилган гўзал ва фалсафий ғазаллар ҳисобига ҳамда уларни қиёсий таҳлил қилиш жараёни билан бойиган;
Табибий ва Ходим асарлари қиёси орқали Лаффасийнинг ўзбек адабиётида  Алишер Навоий томонидан бошлаб берилган тазкира жанрининг давомийлиги, анъанасини давом эттиришдаги  асарни туркий тилда яратгани, кўпроқ туркий ижодкорларнинг намуналарини бериши, аёл ижодкорларнинг фаолиятини ёритишни режа қилгани  каби   ўзига хос ва  тазкиранавислик қонуниятларига ўхшаш, тазкира тузиш анъанаси қоидаси бўйича муштарак жиҳатлари ҳақидаги фикрларидан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ИТД-1-098 рақамли «Ёшлар маънавиятини шакллантиришда Алишер Навоий адабий-педагогик қарашларининг ўрни ва аҳамияти» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2020 йил 12 августдаги 02-07-1407/04-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, Алишер Навоий адабий-педагогик қарашлари, тазкиранависликнинг XX аср Хоразм адабий муҳитидаги изчил давомийлигига оид хулосаларга эришилган;
«Тазкираи шуаро» ва Хива адабий муҳитига оид Табибийнинг «Мажмуаи си шуарои пайрави Ферузшоҳий», Бобожон Тарроҳ Ходимнинг «Хоразм шоир ва навозандалари» тазкираларидаги шоирларнинг сони, уларнинг асарга киритилиши,  тазкира тузилиши, шеърий жанрлар, намуна шеърларнинг берилиши ва маълумотлардаги фарқлар қиёси тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали ижодкорлари томонидан «Буюк юрт алломалари» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали ДУКнинг 2019 йил 11 сентябрдаги 02-16/384-сон маълумотномаси). Натижада адабиёт ихлосмандлари бўлган томошабинлар учун янги маълумотлар тақдим этилган, уларда маънавий меросимиздан фахрланиш туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish