Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонова  Иқболхон  Юлчиевнанинг
фалсафа доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Биологияни ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped942.
Илмий раҳбар: Толипова Жамила Олимжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/27.02.2020.В.01.15.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биологияни ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
когнитив, адаптив, функционал, интеллектуал босқичларда ижтимоий-педагогик, дидактик, ҳуқуқий-меъёрий, методик шарт-шароитлар, муаммоли, мантиқий, амалий методлар, локал ва хусусий-методик технологияларнинг дидактик функцияларини аниқлаштириш орқали иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараёнини ташкил этишнинг методик тизими ишлаб чиқилган;
ўқув жараёнини ташкил этишнинг концептуал асослари, принциплари, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий-технологик шаклларининг дидактик имкониятларини аниқлаштириш орқали иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш концепцияси ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини орттириш орқали интеллектуал ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган «биология-10» янги авлод электрон-ахборот таълим ресурсини яратиш асосида биологияни ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараёнининг методик таъминоти такомиллаштирилган;
ўқувчиларда иқтидор элементларининг ривожланганлик даражасини назорат қилиш ва ташхислашга қаратилган «INNOVUM» - online олимпиада, электив ва факультатив курслар, «Кичик академиклар мактаби» дастурий мажмуасини яратиш асосида биологияни ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараёни самарадорлигини аниқлаш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биологияни ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқитувчининг педагогик ва ўқувчининг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишда ижтимоий-педагогик, дидактик, ҳуқуқий-меъёрий, методик шарт шароитларни аниқлаштириш орқали иқтидорли ўқувчиларни инсон капитали даражасига йўналтиришнинг методик тизимига оид таклифлардан умумий ўрта таълим мактабларининг 10–синфи ва ўрта махсус, касб–ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун «Биология» дарслиги, ўрта таълим муассасаларининг 11–синфи ва ўрта махсус, касб–ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун «Биология» дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 23 августдаги 01/11-01/9-1251-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дарсликлар умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида интеллектуал салоҳиятини очиб бериш, креатив фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда мустақил равишда амалда қўллай олиш ва касб-ҳунарга йўналтириш имконини берган;
иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараёнини ташкил этишнинг концептуал асослари, принциплари, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий-технологик шаклларининг дидактик имкониятларини аниқлаштириш орқали иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш концепциясига оид ғоя ва таклифлари ихтисослаштирилган мактабларларнинг биология фани бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришда (Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлигининг 2021 йил 31 августдаги 01-01/1-1462-сон маълумотномаси), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 15 июндаги 144-сон буйруғида белгиланган биология фани чуқур ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасалари  учун биология фани бўйича вариатив ўқув режалар асосида 10-, 11-синфларда биология дарсларини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 23 августдаги 01/11-01/9-1251-сон маълумотномаси). Натижада, биологияни ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда ўқитувчининг педагогик ва ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш имконияти ортган;
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини орттириш орқали интеллектуал ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган янги авлод электрон таълим ресурсини яратиш асосида биологияни ўқитишда  иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараёни методик таъминоти такомиллаштиришга оид ғоя ва таклифларидан «Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасининг такомиллаштириш», «Биологиядан мустақил ўқув–иш дафтари (10–синф ўқувчилари учун)» ўқув қўлланмалари, «Илм сари илк қадам» ёш тадқиқотчи кундалиги, Биология-10» янги авлод электрон-ахборот таълим ресурсини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 23 августдаги 01/11-01/9-1251-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур қўлланма ва электрон таълим ресурси ўқувчиларнинг табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини орттириш, мустақил таълимни жорий этиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга оширишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
биология фанидан малака ошириш курси видеодарс материаллари ишлаб чиқилган ва «Online-касбий ривожлантириш» лойиҳаси доирасида амалиётга жорий этилган (А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 27 августдаги 01/09–803-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу видеодарс материаллари биология фани ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга, таълим муассасаларида иқтидорли ўқувчилар билан ишлашни самарали ташкил этишга имкон берган;
ўқувчиларнинг интеллектуал ва инновацион салоҳиятининг ривожланганлик даражасини назорат қилиш ва ташхислашга қаратилган INNOVUM дастурий мажмуаси яратилган ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари, давлат ва нодавлат умумтаълим мактабларининг 7-, 8-, 9-, 10-, 11-синф ва академик лицейларнинг 1-, 2-босқич ўқувчилари учун «INNOVUM» Республика онлайн-олимпиадаси, Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати учун электив ва факультатив курслар, иқтидорли ўқувчилар учун «Кичик академиклар мактаби» фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлигининг 2021 йил 31 августдаги 01-01/1-1462-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг табиий фанлардан саводхонлик даражасини орттириш, мустақил таълимни жорий этиш ва ривожлантириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish