Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Мафтуна Фахриддиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида  шакллантириш методикаси (PIRLS xалқаро баҳолаш дастури талаблари асосида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.2.PhD/Ped1805.
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулнора Облакуловна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент, Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларининг ўқув-билиш компетен-цияларини мустақил ишлар жараёнида PIRLS xалқаро баҳолаш дастур талаблари асосида шакллантиришнинг самарали усулларини аниқлаш ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришнинг назарий аспектлари жаҳон таълим амалиёти стандартларини миллий ўқув дастури мазмунига имплементация қилиш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури  талаблари (ўқиш ва тушуниш даражаси, мантиқий ва креатив фикрлаши) асосида мустақил ишларни самарали ташкил этишнинг  педагогик босқичлари (мотивацион, когнитив, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш)ни ўқитувчиларнинг замонавий педагогик фаолияти (модератор, фасилитатор, тьютор, ментор) мазмунига сингдириш асосида амалга оширилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида шакллантиришнинг инновацион  модели ўқувчиларда мустақил ишлаш, лойиҳалаш, иқтидорни намоён қилишдан иборат замонавий ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган ва мустақил ишларни ўқувчиларнинг ёш-психологик хусусиятлари ҳамда аниқ мақсадга асосланувчи лойиҳа асосида ташкил этишга йўналтирилган прагматик ўқув муҳити талаблари асосида ишлаб чиқилган;
шахсга йўналтирилган, муаммоли, ривожлантирувчи, ўйинли таълим технологияларининг тескари таълим, коучинг, ўқувчи портфолиоси каби методлари асосида таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган замонавий талаблар ҳамда халқаро баҳолаш дастури мезонларига мувофиқ ўқувчиларнинг мустақил ишлаш жараёнини самарали ташкил этишга йўналтирилган вариатив ёндашувларга асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг  ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш жараёнида шакллантириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури  талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришнинг инновацион модели, ўқувчиларда билиш фаолиятини шакллантиришнинг дидактик асослари, таълим сифатини баҳоловчи халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришга оид таклиф ва тавсиялар асосида ишлаб чиқилган “PIRLS халқаро баҳолаш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида шакллантириш технологияси (е-PIRLS)” электрон дастуридан ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишда ва PIRLS баҳолаш дастурига тайёргарлик кўриш жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг  2021 йил 14 июлдаги 01/11-01/10-1012-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг мустақил ишлаш жараёни методик жиҳатдан тизимлаштирилган ва ўқув-услубий таъминотни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури  талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантириш методикаси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Педагогик таълим инновацион кластерининг илмий-назарий асослари ва платформасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2020 йил 8 майдаги 17/23-кк қарори ва Йўриқномасида кўрсатилган “Хaлқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда таянч мактабларнинг ўрни ва аҳамияти”  мавзусидаги амалий-тадқиқот лойиҳалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 8 июндаги 01-471-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда PIRLS баҳолаш дастурига тайёргарлик кўришни ўқитувчиларнинг замонавий педагогик фаолияти (модератор, фасилитатор, тьютор, ментор) билан уйғунлаштириш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини ривожлартиришга эришилган;
ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури  талаблари асосида шакллантиришнинг дидактик таъминоти ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган методик тавсиялар, мустақил ишларни ташкил этишнинг шахсга йўналтирилган, муаммоли, ривожлантирувчи, ўйинли таълим технологиялари (тескари таълим, MИMM, коучинг методи, ўқувчи портфолиоси) таълим амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилувчи давлат инспекциясининг 2021 йил 8 июндаги 01-471-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мустақил ишлаш қобилияти ҳамда PIRLS баҳолаш дастурига мустақил тарзда тайёргарлик кўриш кўникмалари  шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish