Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева Васила Салиховнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон давлат санъат музейи: тарихи, ривожи ва истиқболи (ХХ-ХХI асрлар)», 17.00.06 - Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Таr665.
Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннат Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи, PhD.02/09.07.2020. Tar.120.01.
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тилавбердиевна, тарих фанлари доктори; Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон давлат санъат музейи тарихи, ривожланиш босқичлари  ва истиқболини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон давлат санъат музейи ривожида 1918-1924 йилларда 1100 та экспонат асосида ташкил этилиши ва 2 та бўлим фаолият юритганлиги, 1924-1929 йилларда 2616 та экспонат шаклланиши ва 7 та бўлим фаолият юритганлиги, 1929-1949 йилларда 33502 та экспонат тўпланганлиги ва 3 та бўлим фаолият юритганлиги каби босқичларда шаклланганлиги ҳамда 1991-2021 йилларда экспонатлар сони кескин ошиб 100524 тага етганлиги ва 5 та бўлим фаолият юритганлиги далилланган;
Ўзбекистон давлат санъат музейи коллекцияларининг шаклланишига 1935-1941 йилларда жамланган рангтасвир асарлари, ёғоч ва ганч ўймакорлиги безаклари, сопол декорлар, ўймакор нақшли шифтлар, ўймакор каштачилик ва кандакорлик буюмлари, ҳаттотлик санъати намуналари каби ашёлар асос бўлганлиги далилланган;
Ўзбекистон давлат санъат музейи экспозиция намойиши тарихий-тадрижий жиҳатдан 1960-йилларда Ғарбий Европа ва рус санъати намуналари асосида шаклланганлиги, 1974 йилдан эса кўпроқ ўзбек санъати намуналари устивор аҳамият касб этганлиги аниқланган;
XV-XX асрларга мансуб Европа (Италия, Германия, Нидерландия, Финландия, Голландия, Франция, Англия, Россия), Осиё (Хитой, Япония, Ҳиндистон) ва ўзбек халқ амалий санъатига оид ноёб ашё ва коллекциялар географияси кўламининг бойлиги музейнинг халқаро маданий алоқалар ва туризм соҳасидаги имкониятларини оширганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон давлат санъат музейи: тарихи, ривожи ва истиқболи (ХХ аср I ярми–ХХI аср бошлари) масалаларини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар қуйидаги йўсинда жорий этилган:
Ўзбекистон давлат санъат музейи коллекцияларининг шаклланишига 1935-1941 йилларда жамланган рангтасвир асарлари, ёғоч ва ганч ўймакорлиги безаклари, сопол декорлар, ўймакор нақшли шифтлар, ўймакор каштачилик ва кандакорлик буюмлари, ҳаттотлик санъати намуналари каби ашёлар асос бўлганлиги далилланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 15 сентябрдаги 01-12-03-3468-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон давлат санъат музейи коллекцияларини тадқиқ этиш учун илмий асос бўлиб хизмат қилмоқда;
Ўзбекистон давлат санъат музейи экспозиция намойиши тарихий-тадрижида 1960 йилларда Ғарбий Европа ва рус санъати намуналари асосида шаклланганлиги, 1974 йилдан ўзбек санъати намуналари устивор аҳамият касб этганлиги аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2020 йил 24 ноябрдаги ДТ-103/21-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон давлат санъат музейининг ашё ва коллекцияларига оид маълумотлар илмий хулосаларнинг кенгайишига, замонавий экспозициялар ташкил этишга ва томошабинлар дунёқарашини бойитишга имкон берган;
XV-XX асрларга мансуб Италия, Германия, Нидерландия, Финландия, Голландия, Франция, Англия, Россия, Хитой, Япония, Ҳиндистон ва ўзбек халқ амалий санъатига оид ноёб ашё ва коллекциялар географияси кўламининг бойлиги музейнинг халқаро маданий алоқалар ва туризм соҳасидаги имкониятларини оширганлиги далилланган (Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2020 йил 27 ноябрдаги 01-17/538а-1283а-сон далолатномаси). Натижада «IV – Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси» ва «Тасвирий ва амалий санъат фестивали» доирасида Ўзбекистон давлат санъат музейида ташкил этилган кўргазмалар халқаро биеннале ва фестивал салоҳиятини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон давлат санъат музейининг тарихий-тадрижи: шаклланиш босқичи: 1918-1924 йй. Марказий бадиий музей (биносининг 1883-1906 йилларда қурилиши, 1907 йилда ҳовли атрофи темир панжара билан ўралган, 1100 та экспонат асосида ташкил этилиш, 2 та бўлим фаолияти), 1924-1929 йй. Тошкент санъат музейи (2616 та экспонат шаклланиши, 7 та бўлим), 1929-1949 йй. Ўзбекистон санъат музейи (33502 та экспонат, 3 та бўлим); ривожланиш босқичи: 1991-2021 йй. Ўзбекистон давлат санъат музейи (100524 та экспонат шаклланиши, таснифи, тавсифи ва 5 та бўлим) асосидаги хулосалардан «O‘zbekiston tarixi» телеканали орқали эфирга узатилган «Мозийга саёҳат» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 23 октябрдаги 02-40-998-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон давлат санъат музейи экспозиясини яратиш, фонд коллекцияларини тўплаш, ривожлантириш ҳамда музей сифатида шаклланишининг 1) Шахсий коллекция сифатидаги кичик тўплам; 2) Марказий бадиий музей (1918-1924); 3) Тошкент санъат музейи (1924-1929) ва 4) Ўзбекистон санъат музейи (1929-1949) каби тарихий-тадрижий ривожланиш босқичлари илмий-назарий жиҳатдан асосланишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish