Рахимова Мияссар Ражаповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа рақобатбардошлигини оширишда экологик-иқтисодий механизмларни такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1154.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдурашид Мажидович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Рузиев Ойбек Абдумуминович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа рақобатбардошлигини оширишда экологик-иқтисодий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий ёндашувлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг экологик-иқтисодий уйғунлаштириш негизида ҳудуд рақобатбардошлигини оширишнинг индикатор параметрлари аникланган;
минтақа рақобатбардошлигини ошириш институционал экологик-иқтисодий механизми сифатида туристик-рекреацион мажмуани кластер тизимини шакллантириш ва ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш динамикаси таҳлили асосида Кузнец экологик модели тузилган;
Орол бўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш дастури доирасида “Смарт экологик марказ”ининг экологик электрон платформаси ишлаб чиқилиб, вертикал-интеграллашган тузилмаларни шакллантириш асосида кластер тизими ишлаб чиқилган;
Хоразм вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотини ривожланиш даражасини кўп омилли эконометрик моделлар асосида 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақа рақобатбардошлигини ошириш экологик-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлaр асосида:
иқтисодиётни модернизациялаш ва инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида минтақа рақобатбардошлиги категориясига экологик-иқтисодий омилларни таъсири асосидаги такомиллашган муаллифлик таклифини амалиётга жорий этиш натижасида БМТ Бош Ассамблеясининг 75 сессиясида тасдиқланган Орол бўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш дастури доирасида вилоятда маҳалла фуқаролар йиғини қошида "SMART (ақлли) экологик марказлар" ва уларни электрон ахборот базасини яратиш ташкилий тизими яратилган. Шу aсoсдa илмий тaклифлaр Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Хoрaзм вилoяти ҳoкимлиги aмaлиётигa жoрий этилгaн (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 27 август 02-28/1644-сoн ҳамда Хoрaзм вилoяти ҳoкимлигининг 2021 йил 23 августдaги 4-4060-сoн мaълумoтнoмaлари). Натижада ҳудудда табиий экологик мувозанатни тиклаш, ақлли блокчейн технологияларини қўллаш ҳисобига минтақа рақобатбардошлигини ошириш, ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш суръатларини 3-5 фоизга кўпайтиришга эришилган.
минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мавжуд экологик-иқтисодий механизмлари чуқур таҳлил қилинган ҳолда таклиф этилган янги механизмларни амалиётга тўлақонли жорий этилиши натижасида ҳудуд рақобатбардошлигини ошириш экологик омиллари аниқланган ва баҳоланган. Шу aсoсдa илмий тaклифлaр Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Хoрaзм вилoяти ҳoкимлиги aмaлиётигa жoрий этилгaн (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 27 август 02-28/1644-сoн ҳамда Хoрaзм вилoяти ҳoкимлигининг 2021 йил 23 августдaги 4-4060-сoн мaълумoтнoмaлари). Натижада ички ва ташқи бозорда минтақа иқтисодиёти самарадорлигини ошириш имкониятлари асосланган;
Хоразм вилоятида минтақа рақобатбардошлигини ошириш институционал экологик-иқтисодий механизми сифатида туристик-рекреацион мажмуани кластер тизимини шакллантириш эканлиги асосланган. Шу aсoсдa илмий тaклифлaр Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Хoрaзм вилoяти ҳoкимлиги aмaлиётигa жoрий этилгaн (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 27 август 02-28/1644-сoн ҳамда Хoрaзм вилoяти ҳoкимлигининг 2021 йил 23 августдaги 4-4060-сoн мaълумoтнoмaлари). Вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ўсиш динамикаси таҳлил қилиниб, Кузнец экологик модели тузилган ва шу асосда хизматлар соҳасини ЯҲМ даги улуши 5-7 фоизга ошиши ҳамда туризм ҳизматлари экспорти юксалиши прогноз қилинган;
ишлаб чиқилган услубий ёндашувлар асосида минтақа рақобатбардошлигини баҳолаш индикаторлари аниқланган ва уларни экологик-иқтисодий жиҳатлари асосланган. Шу aсoсдa илмий тaклифлaр Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Хoрaзм вилoяти ҳoкимлиги aмaлиётигa жoрий этилгaн (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 27 август 02-28/1644-сoн ҳамда Хoрaзм вилoяти ҳoкимлигининг 2021 йил 23 августдaги 4-4060-сoн мaълумoтнoмaлари). Минтақада экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва самарали рўёбга чиқаришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш юзасидан таклифлар асосида 2,5 млрд. сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган.