Акбаров Авзал Нигматуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиш мавжуд бўлмаган тиш-жағ тизимида клиник-функционал ўзгаришлар ва ортопедик стоматологик ёрдамни оптималлаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib140.
Илмий маслаҳатчи: Ирсалиев Хусниддин Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Ho Keun Kwon, профессор (Ёнсей университети, Жанубий Корея); Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Брюссел очиқ университети (Бельгия).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ёшдаги адентияли беморларда тўлиқ олинадиган протезлашни қўллаганда функционал ва эстетик натижаларни яхшилаш мақсадида комплекс диагностик ва оптимал даво-профилактика тактикасини ишлаб чиқишга дифференциал ёндашишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўлиқ адентияли беморларнинг ёшига боғлиқ ҳолда тўлиқ олинадиган протезлашнинг клинико – анатомик ва стоматоскопик омиллар қониқарсиз натижаларининг ривожланиш сабаблари аниқланган;
микрофлора таркиби ўзгаришларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари, тўлиқ адентияли беморларда оғиз бўшлиғи носпецифик ҳимоя омиллари кўрсаткичлари ва уларнинг турли ёшдаги гуруҳларда тўлиқ олинадиган протезларнинг яллиғли-деструктив асоратлари ривожланишига таъсири аниқланган;
илк бор тўлиқ адентияли беморларда ёшига боғлиқ ҳолда чайнов мускулларини функционал биоэлектрик фаоллик кўрсаткичлари ва комплексдаги уч шоҳли нерв тугунларининг тери орқали электронейромиостимуляцияси самарадорлилиги аниқланган;
илк бор тиш экстракциядан сўнг суяк нуқсони мукаммал тикланиши ва репаратив жараёнларини яхшиланиши туфайли постэкстракцион атрофиянинг шаклланиши ва яллиғланиш ҳавфини камайтирадиган – «Биофаол шиша» остеопластик ашёсидан фойдаланган ҳолда жағ атрофияси олдини олиш усули ишлаб чиқилган;
тўлиқ олинадиган тиш протезларини қўллаш натижасини яхшилаш учун тўлиқ адентия вақтида оғиз бўшлиғида анатомик, функционал ва микробиоценоз бузилишини тузатиш учун кўп омилли даволаш-профиликтика чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган;
илк бор “Эликсир А” антисептик эритмаси ва “ФарГАЛС” маҳаллий дори воситаси тўлиқ адентияли беморларнинг даволаш комплексига киритилган;
оғиз бўшлиғини ҳимоя қилувчи носпецифик омиллар ва микрофлора ўзгаришларини тўғирлаш усули ишлаб чиқилган;
OHIP-14 саволлар тўплами бўйича тўлиқ адентияли беморларни яхлит протезлашда ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашда қўлланган даволаш-профилактик комплекс ёндашувнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Адентияли беморларда тўлиқ олинадиган протезлаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий изланиш натижалари асосида:
тўлиқ адентияли беморларда тўлиқ протезлашнинг даволаш муолажалари комплексига киритилган маҳаллий воситаларни ўз ичига олган оғиз бўшлиғи микрофлораси ва носпецифик ҳимоя омиллари ўзгаришларини коррекцияси бўйича тавсиялар соғлиқни сақлаш тизимига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 февралдаги 8н-д/13-сон маълумотномаси). Тавсия этилган даволаш-профилактика чора-тадбирлари анатомик функционал асоратларни тўлиқ адентияли 60 ёшдан катта бўлган беморлар гуруҳида 50% дан 19,2% гача қисқартиришига ва 60 ёшдан кичик бўлган беморлар гуруҳида 26,5% дан 9,5% гача қисқариш имкониятини берди;
таклиф қилинган тўлиқ адентияли беморларни комплекс даволаш бўйича чора-тадбирлар “Суяк нуқсонларини бартараф этиш учун биофаол шишани қўллаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 февралдаги 8н-д/13-сон маълумотномаси). Адентия билан касалланган беморларни даволашда тавсиф этилган алгоритм ва принципларга амал қилиш натижасида қониқарсиз натижалар 18,5% га камайтирилди;
тўлиқ тишсизликда тиш-жағ тизимида клинико-функционал ўзгаришларини ўрганиш ва ортопедик ёрдамни такомиллаштириш бўйича диссертацион ишдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент давлат стоматология институти клиникаси даволаш-консультатив фаолиятига, Тошкент давлат стоматология институти Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази ўқув жараёнига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 февралдаги 8н-д/13-сон маълумотномаси). Тўлиқ адентияни даволашда таклиф этилган комплекс ёндашув тўлиқ олинадиган протезлашнинг яқин ва узоқ натижаларини яхшилаш ва ҳаёт сифати даражаси кўрсаткичини 80,9% дан 97,9% гача ошириш имкониятини берди.