Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошева Ирода Исроиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қоғоноқ суви кетган ҳомиладорларда хориоамнионит ривожланиш хавфининг клиник-иммунологик омиллари», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология; 14.00.36 – Аллергология ва иммунология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib.1474.
Илмий раҳбарлар: Магзумова Наргиза Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусаходжаева Дилорам Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Исенова Сауле Шайкеновна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладор аёлларда хориоамнионит ривожланишининг клиник ва иммунологик хавф омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари ва бошқа сабаблар қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладор аёлларда хориоамнионит ривожланишининг хавф омиллари бўлиши исботланган;
илк бор қоғоноқ сувининг туғруқдан олдин кетиши асорати кузатилган ҳомиладор аёлларда хориамнионит ривожланиши билан боғлиқ яллиғланиш олди цитокинлар даражасининг ошиши ва яллиғланишга қарши цитокинлар миқдорининг камайганлиги аниқланган;
хориоамнионит ривожланиш эҳтимоллиги бўлган қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладор аёлларни таклиф этилган алгоритмга мувофиқ текшириш исботланган;
хориоамнионит ривожланиш эҳтимоллиги бўлган қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладор аёлларни ўз вақтида антибиотиклар билан даволаш акушерлик ва пеританал асоратларнинг камайишига олиб келиши исботланган.        
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қоғоноқ суви кетган ҳомиладорларда хориоамнионит ривожланиш хавфининг клиник-иммунологик омиллари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида:
қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладор аёлларнинг иммунологик таҳлил усулларини оптималлаштириш ва акушерлик асоратларининг олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Хориоамнионит ривожланиш хавфи бўлган қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладор аёлларда туғруқ асоратларини башоратлаш методологияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8/607-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома ҳомиладорлиги қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ва хориоамнионит билан асоратланган аёлларни ўз вақтида даволаш ва профилактика чораларини кўриш имконини берган;
хориоамнионит ривожланиш хавфи бўлган қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладорларда эрта ташхислаш текширув натижалари асосида «Қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладор аёлларда хориамнионит ривожланишининг хавф омиллари алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8/606-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома хориоамнионит ва амнион суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладор аёлларни ташхислаш ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берган.
қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ҳомиладорларда хориоамнионит ривожланиш хавфининг эрта ташхислаш таҳлил усулларини оптималлаштириш ва акушерлик асоратларининг олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси, вилоят перинатал маркази, Когон ва Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаларининг акушерлик бўлимлари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 8н-р/8-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши акушерлик асоратларнинг (сепсис ва ҳомила ичи инфекцияси) камайишига ва туғруқ натижаларининг яхшиланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish