Sayt test rejimida ishlamoqda

Балгаева Шахида Абдисаматовнанинг

фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қишлоқларида ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор тамойиллари», 18.00.02–Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/A3.

Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSс.27.06.2017.A.11.02.

Расмий оппонентлар: Юсупова Мавлуда Аминжановна, архитектура доктори, профессор; Иноғомов Бахтиёр Исмаилович, архитектура номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини меъморий-ландшафт ташкиллаштириш, уларда замонавий ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор тамойилларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқларда ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг тарихий-анъанавий, типологик, ландшафт-экологик, меъморий-режавий, композицион-ландшафт ечимлари ва меъморий-лойиҳалаш усуллари аниқланган;

қишлоқ ландшафт архитектураси объектларининг типологияси ишлаб чиқилган ва қишлоқ аҳоли пунктлари ландшафт архитектурасининг  шаклланишига таъсир кўрсатувчи комплекс омиллар аниқланган;

қишлоқ ландшафтлари архитектурасига мос келадиган дарахтлар, буталар, гулзорлар ва сунъий сув ҳавзалари ҳисобга олинган умумий шаҳарсозлик талаблари такомиллаштирилган;

қишлоқларни кўкаламлаштириш ва кўкаламзор муҳитларни яратишда «шаббода самараси» усулини қўллаш асослаб берилган;

турли хил табиий-иқлим ва географик шароитларда жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштиришда манзаравий дарахтларни танлаш методикаси яратилган;

қишлоқдаги умумий фойдаланиш ва фойдаланиши чекланган кўкаламзорлар ҳудудларини шаҳарсозлик, меъморий-режавий ва ландшафт ташкиллаштиришнинг назарий ва меъёрий-лойиҳавий мезонлари асослаб берилган;

Ўзбекистоннинг турли хил ландшафт-иқлим зоналари: чўл, тоғ олди ва тоғли қишлоқларда кўкаламзорлар ва ландшафт тизимини яратишнинг алгоритмлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистон қишлоқларида ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қишлоқ ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган  график-альбом шаклидаги илмий-амалий ва лойиҳавий таклифлар амалиётга татбиқ қилинган (Республика «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ Бош лойиҳа-қидирув институтининг 2017 йил 16 октябрдаги 1313/18-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қўлланиши қишлоқ ландшафт архитектурасини шакллантиришнинг самарали йўлларини амалий лойиҳаларда қўллаш имконини яратган;

Ўзбекистон қишлоқ ландшафтлари архитектурасининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятларини ёритишда Ф.1-86 рақамли «Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш» (2011–2016 йй.) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг «Шаҳарсозликнинг замонавий ривожланиш тамойиллари» ва «Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятлари ва самарали ривожлантириш тамойиллари» деб номланган бўлимларини тайёрлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 12 октябрдаги ФТА 02-11/861-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши қишлоқ ландшафт архитектурасининг шаклланиши ва ривожланишидаги ўзига хос хусусиятларни очиб бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish