Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Камолиддин Эльбобо ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нутқ буйруқларини таниш алгоритмлари ва аппарат-дастурий платформасини ишлаб чиқиш», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т902.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мусаев Мухаммаджон Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, доцент; Авазов Юсув Шодиевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили нутқ сигналларини танишнинг тезкор алгоритмлари, нутқ буйруқлари орқали овозли бошқарув интерфейсини ишлаб чиқиш ва аппарат-дастурий платформада амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турли муҳит ва иш фаолияти шароитини ҳисобга олган ҳолда нутқ буйруқларини таниб олиш ва нутқ сигналларини шовқинлардан тозалашнинг адаптив фильтрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
нутқ сигналларидан ахборот белгили хусусиятларини Сингуляр ёйиш орқали соддалаштириш асосида ишлов берувчи алгоритми яратилган;
векторли квантлаш ва яширин Марков модели буйруқларини алгоритмлари ишлаб чиқилган;
реал вақт режимида нутқ буйруқларини таниб олиш алгоритмлари асосида аппарат-дастурий платформанинг архитектураси ишлаб чиқилган ва амалга оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
турли муҳитларда нутқ сигналларини адаптив фильтрлаш, сўзловчи сухандонни идентификациялаш ва нутқ буйруқлари орқали овозли бошқарув аппарат-дастурий платформаси «Ўзбекистон темир йуллари» АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида мураккаб дастгоҳларни бошқаришда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 33-8/7908-сон маълумотномаси). Натижада нутқ буйруқлари орқали мураккаб дастгоҳларни бошқаришда меҳнат унумдорлигини ошириш имконини берган;
эшитиш нуқсонига эга инсонлар учун ўзбек тили нутқ сўзларини матн, сурдо матн ва имо-ишорага ўгиришда қулай интерфейсга эга бўлган дастурий мажмуа 106-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 33-8/7908-сон маълумотномаси). Натижада мактаб тарбияланувчиларини ўқитишда, янги Ўзбек тили сўзларини имо-ишора орқали ўрганиш вақти 15-20%га қисқаришига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish