Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Фарход Раджабовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкозининг тиббий - ижтимоий жиҳатлари ва хирургик тактикасини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib580.
Илмий маслаҳатчи: Бабаджанов Азам Хасанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Адхам Илхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипова Назира Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гуламов Олим Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «А.В. Вишневский номидаги Миллий хирургия тиббий тадқиқот маркази» федерал давлат бюджет муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади каминвазив ёки анъанавий аралашув усулларини танлашга тактик ёндашувларни мақбуллаштириш, шунингдек қолдиқ бўшлиққа ишлов бериш ва бартараф қилиш усулларини такомиллаштириш орқали жигар эхинококкозининг хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касаллик тарқалишининг минтақавий хусусиятларини, шунингдек жигар, ўпкалар ва бошқа аъзоларга паразитар инвазиянинг экстенсив қийматини аниқлаш билан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси орасида турли хил жойлашувдаги эхинококк зарарланишининг эпидемиологик жиҳатлари очиб берилган;
болалар ва катталарда касалликнинг жигар ёки қорин бўшлиғи бошқа аъзолари зарарланиши билан рўйҳатга олинган ва ташхисланмаган бирламчи хамда рецидив шаклларини ҳисобга олган ҳолда гидатид паразитар инвазиянинг клиник-эпидемиологик жиҳатларига аниқлик киритилган;
даволовчи кимётерапия ўтказиш имкониятини ошириш ёки хирургик аралашувлар улушини камайтириш эҳтимоллиги верификацияси билан эхинококк билан зарарланишнинг эрта шаклларини аниқлаш учун қорин бўшлиғи аъзоларининг мунтазам УТТ-скрининги ўтказилишининг клиник-патогенетик аҳамияти аниқланган;
даволашнинг пункцион усули (PAIR) бир камерали 4 см.дан катта ўлчамдаги жигар эхинококкозида (CE I тури), шунингдек CE II-III турдаги мультивезикуляр кистада тўлиқ антипаразитар самарани (қиз пуфакларга нисбатан) ва қолдиқ бўшлиқ облитерацияси учун адекват адгезив жараённи таъминлай олмаслиги аниқланган;
киста ривожланиши босқичи (CE I-III турлари), унинг ўлчамлари ва фиброз капсула холатига боғлиқ холда қолдиқ бўшлиқ томонидан асоратлар ривожланиши хавф омилларини текшириш билан даволашнинг пункцион-дренажловчи усули (PEVAC) натижасига таъсир қилувчи жигар эхинококкози кечишининг клиник-патофизиологик хусусиятлари аниқланган;
лапароскопик эхинококкэктомияни амалга оширишнинг техник жиҳатларини мураккаблаштирувчи асосий омилларга паразитар жараённинг жойлашуви, ўлчамлари ва авж олиш босқичи, шунингдек қолдиқ бўшлиқнинг абдоминизация ҳажмига боғлиқ холда, уларнинг специфик асоратлар ривожланиши хавфига таъсирини прогностик баҳолаш билан аниқлик киритилган;
анъанавий эхинококкэктомияда дренажлаш йўли билан қолдиқ бўшлиқни бартараф қилиш, унинг тўлиқ ёки қисман тикилиши ёки кенг абдоминизациясидан фарқли равишда, қўшимча каминвазив муолажаларни ёки қайта оператив аралашувларни талаб қилувчи суюқлик йиғилиши ёки йиринглаш ривожланишининг асосий хавф омилларидан бири эканлиги қайд этилган;
ФарГАЛС антисептек воситаси кислотали муҳит хисобига хитиннинг чуқур қаватларига осонликча кириб бориши, уларнинг бутунлигини бузиши ва деструкцияга олиб келиши, нейтрал эритмалар (70% ва 96% ли этанол эритмалари, йоднинг 5% ли спиртли эритмаси) эса, хитин қаватнинг полимер мукополисахарид тузилмасига таъсир  қила олмаслиги аниқланган;
жигар эхинококкозини хирургик даволашда, паразитнинг фаол шаклларига қарши гермицид самарани ошириш ва қолдиқ бўшлиқ битиши жараёнларини тезлаштириш билан тавсифланувчи фиброз капсулага антипаразитар ишлов бериш усули такомиллаштирилган;  
гермицид самарани кучайтиришга, шунингдек хитин қават деструкциясини таъминлашга ва қолдиқ бўшлиқнинг репарация жараёнларини тезлаштиришга йўналтирилган жигар эхинококкозини пункцион (PAIR) ва пункцион-дренажловчи (PEVAC) даволаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жигар эхинококкозининг хирургик даволаш тактикасини мақбуллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Жигар эхинококкозининг каминвазив даволаш усули» такомиллаштирилган (Ихтирога патент №IAP 06539, 17.06.2021 й.). Таклиф қилинган усул эхинококк суюқлигида, фиброз капсула юзасида ва ичида жойлашган паразитнинг фаол шаклларига гермицид таъсир қилиш самарадорлигини яхшилашга имкон берган.
«Жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиққа ишлов бериш усули» такомиллаштирилган (Ихтирога патент №IAP 06540, 17.06.2021 й.). Таклиф қилинган усул лапароскопик ёки анъанавий эхинококкэктомияни амалга оширишда антипаразитар ишлов бериш самарадорлигини яхшилашга, дренажловчи аралашувдан сўнг қолдиқ бўшлиқни ёпилиш жараёнларини кучайтиришга имкон берган.
жигар эхинококкозини хирургик даволаш усули бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Жигар эхинококкозини хирургик даволаш усулини танлашнинг тактик жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-09/19738-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар жигар эхинококкозини даволашнинг каминвазив усулларини амалга ошириш учун кўрсатмаларни мақбуллаштиришга ва уларнинг натижаларини яхшилашга имкон берган;
Жигар эхинококкози хирургиясида қолдиқ бўшлиққа антипаразитар ишлов бериш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Жигар эхинококкози хирургиясида қолдиқ бўшлиққа антипаразитар ишлов бериш усулларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-09/19738-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар жигар эхинококкэктомиясидан кейинги қолдиқ бўшлиққа антипаразитар ишлов бериш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича тактик ёндашувларни мақбуллаштириш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлимига ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-09/19738-сон маълумотномаси) жорий этилган. Жигар эхинококкозини хирургик даволашнинг тактик жиҳатларини такомиллаштириш қолдиқ бўшлиқ томонидан асоратлар ривожланиши частотасини 9,7% дан 4,4% гача ва шунга мос равишда уларни бартараф этиш учун такрорий каминвазив аралашувлар заруриятини 2,9% дан 1,0% гача ва анъанавий ташрихларни 1,3% дан 0,2% гача қисқартиришга, шунингдек касаллик рецидиви хавфини 7,6% дан 3,7% гача камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish