Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошов Ҳаётжон Муҳаммадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Девхона кўлининг гидробиологик ҳолати ва балиқчиликдаги аҳамияти», 03.00.16 – Гидробиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B355.
Илмий раҳбар: Кузметов Абдулахмед  Раймбердиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.В.01.15 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бўриев Сулаймон Бўриевич, биология фанлари доктори, профессор; Зарипов Эркин Зарипович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Девхона кўлининг гидробионтлари зоопланктон, фитопланктон, юксак сув ўсимликлари, балиқлар шунингдек, уларнинг морфологияси, экологияси, таксономияси, доминант турларнинг балиқ маҳсулдорлигини белгилашдаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Девхона кўли учун фитопланктон организмлардан 162 тури, зоопланктон организмларнинг 32тури, макрофитларнинг 45 тури аниқланиб, шулардан 12 тури (1 тур мизид, 11 тур юксак ўсимликлар) Девхона кўли фауна вафлораси учун янги тур эканлиги аниқланган;
фитопланктон, зоопланктон, макрофитларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан ривожланиш динамикаси аниқланган;
гидробионтларнинг мавсумий сукцессияси аниқланган ва уларнинг сув экотизимдаги аҳамияти баҳоланган;
овланадиган балиқларни яйлов аквакультураси сифатида табиий ҳолатда етиштириш хусусиятлари очиб берилган;
балиқларнинг табиий озуқалари (зоопланктон, нектобентос) Девхона кўли шароитида етиштирилиб, балиқ маҳсулдорлигининг ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Девхона кўлининг гидробиологик ҳолати ва балиқчиликдаги аҳамияти бўйича олинган натижалар асосида:
Девхона кўлида учровчи гидробионт организмлардан балиқлар учун табиий озуқа сифатида фойдаланиш бўйича тавсиялар “Бухоробалиқ” МЧЖ балиқчилик корхонаси ҳовузида ўстирилаётган чавоқларни етиштирш амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 17 декабрдаги 02/23-1751-сон маълумотномаси). Натижада, балиқлардаги стресс ҳолати камайиб, икралар ташлаши 25-30% га ошган ва 25-30% балиқ личинкалари ва човоқлари олиш имконини берган;
сув ҳавзаси табиий озуқа заҳираси организмларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар “Муборак Бухорий” МЧЖ балиқчилик корхонаси ҳавзасининг озуқа заҳираси асосида карп ва оқ амур балиқларини етиштириш амалиётида жорий этилган (“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2021 йил 29 мартдаги 08/306-сон маълумотномаси). Натижада, зоғора, оқ сла, орол қизилкўзи каби балиқ турларида 50% гача ўсувчанликга эришилган ва табиий ўлим даражаси 5% дан юқори бўлмаслигини таъминлаб ҳавзадан овланган балиқлар миқдорининг сезиларли тарзда ошишига имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish