Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Акмал Мардоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спортчиларда психологик муҳофаза механизмларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/P158.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Орзиқулов Дилшод Неъматович, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спортчиларда психологик муҳофаза механизмларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчиларда инкор этиш омили қанчалик юқори бўлса, уларда реал ва ҳаётий камчиликларни онгсиз тарзда бартараф этиш орқали компенсация омили ортиб бориши аниқланган;
спортчи характерида намойишкорона хусусият юқори даражада ривожланган бўлса, норманинг энг қуйи ва энг юқори даражасида ҳам спортчининг эмоцияга ортиқча урғу бермаслиги сабабли унда хавотирланиш хусусияти нисбатан паст бўлиши аниқланган;
спортчиларда психологик муҳофаза омили юқори бўлса, уларнинг ўз ҳиссиётларини, хатти-ҳаракатларини тўғри бошқара олиш, ўзини-ўзи тартибга солиш қoбилиятларининг ривожланганлиги сабабли турли хил вазиятда учрайдиган ҳар хил экстремал ҳолатларда ўзини-ўзи адекват баҳолай олиш имконияти юқори бўлиши исботланган;
cпортчилар фаолиятида намоён бўлувчи «ҳиссий барқарорлик», «қатъиятлилик», «хотиржамлик», «муваффақиятга эришиш» каби омиллар  хавотирланиш, эмоционал беқарорлик, стресс, депрессия каби салбий эмоционал ҳолатларнинг олдини олиши туфайли психологик муҳофаза кўрсаткичларининг барқарор ва изчил тарзда ривожланишини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортчиларда психологик муҳофазани ривожлантириш бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
спортчилар фаолиятига ижобий таъсир этувчи ҳиссий барқарорлик, қатъиятлилик, хотиржамлик каби ижтимоий-психологик омиллар динамикаси очиб берилганлигига доир олинган илмий хулосалар Бухоро давлат университети ҳамда Қарши давлат университетларининг ўқув машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 89-03-3595-сон маълумотномаси). Натижада психологик муҳофаза ривожланишига таъсир этувчи омиллар ва ижтимоий-психологик механизмлар такомиллаштирилган;
спортчиларда сихологик муҳофазанинг компенсация, когнитивлик, проекция, регрессия механизмлари гиперкомпенсация, инкор этиш, ўрнини алмаштириш каби омилларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган Бухоро давлат университети ҳамда Қарши давлат университетларининг ўқув жараёнида яъни, спортчи талабаларни жисмоний ва психологик жиҳатдан тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 89-03-3595-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда психологик муҳофаза механизмлари, шахс хусусиятлари ва уларнинг шаклланиш имкониятлари кенгайтирилган;
спортчилар шахсида намоён бўлувчи экстернал ва интернал шахс типлари ўртасидаги корреляцион боғланишларни таҳлил қилиш орқали спортчи фаолиятининг педантик, гипертимик, дистимик функциялари аниқлаштирилган хулосалардан Бухоро давлат университети ҳамда Қарши давлат университетларининг ўқув жараёнларида спортчи талабаларни тайёрлашда фойдаланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 09 ноябрдаги 02-07-08-3061-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда психологик муҳофазани шаклланишига салбий таъсир қилувчи омиллар ва ҳиссий-эмоционал ҳолатларни бартараф этиш, спортчиларнинг жисмоний ҳамда психологик тайёргарлик даражасини сифат жиҳатдан таъминлашга эришилган;
психологик муҳофаза омилларини ривожлантиришга мўлжалланган вазиятга мослашиш, автопортрет, ўрин алмаштириш дастурини қўллаш орқали спортчилардаги ҳиссий зўриқишларни коррекциялаш тизими такомиллаштирилганлиги юзасидан олинган хулосалар, кўрсатмалар ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сонли буйруғига асосан 5110900 – Педагогика ва психология бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Хулқи оғишган болалар психологияси” номли дарслиги, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғига асосан 5210203 – Психология (амалий психология) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Умумий психодиагностика” номли ўқув қўлланмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғига асосан 5112000 – Жисмоний маданият бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Умумий психология” номли ўқув қўлланмаларидаги мавзулар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 892-сон буйруғига асосан берилган 892-056-рақамли, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғига асосан 285-122-рақамли, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғига асосан 285-123-рақамли гувоҳномалари). Натижада спортчиларнинг психологик муҳофазаси бўйича методик таъминоти такомиллаштиришда ва ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминлашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish