Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Нилуфар Сафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.   Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Образли тафаккур ва ўзбек болалар нутқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil681.
Илмий раҳбар: Худойберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади образли тафаккур асосида воқеланган ўзбек болалар нутқининг лингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалардаги образли тафаккур, асосан, борлиқни ўрганиш ва ўзлаштиришга йўналтирилган бўлиши аниқланиб, бунда махсус тайёргарлик ёки муайян мақсад белгиланмаслиги болалар образли тафаккурини катталардаги шундай тафаккурдан фарқловчи энг муҳим хусусият эканлиги асосланган;
болалар нутқидаги коннотатив ҳосилаларнинг катталар нутқидаги шундай ҳосилаларга нисбатан жуда жонли ва табиий, экспрессив бўёқдор бўлиши ўзбек болалар нутқи мисолида далилланган;
болалар нутқида ўхшатиш, муболаға ва жонлантиришни юзага келтирувчи экстралингвистик омиллар аниқланиб, мазкур стилистик восита объектив реаллик ҳақидаги билимларни ўзлаштираётган болаларнинг нутқида ташқи оламни билиш, улар учун янгилик саналган жумбоқларга жавоб топиш вазифасини бажариши, вазиятни баҳолаш мақсадида қўлланиши аниқланган;
2–4 ёш оралиғидаги болаларнинг сўз ижод қилиш жараёни фаолияти бирликларини болаларнинг ижодий сўзи (БИС) термини билан номлаш мақсадга мувофиқ эканлиги асосланиб, болалар нутқидаги БИСлар семантик, синтетик, тақлид, нутқий мослашиш усуллари орқали ҳосил қилиниши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган  илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
образли тафаккур, лисоний яратувчанлик, антропоморфизм, кўргазмали-образли тафаккур, лингвокреатив ёндашув, сўз-ижод, матн ижодкорлиги каби терминлар ўзбек тилшунослигининг замонавий тадқиқ йўналишига хос тараққиётни кўрсатувчи омиллардан бири эканлиги ҳақидаги хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2017-2019 йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1- 78 “Ҳозирги глобаллашув даврида Ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (Ўзбек тилининг вазифавий услублари асосида)” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг илмий услуб тараққиёти ёритилган ўринларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 9 августдаги 3/1255-2199-сон маълумотномаси). Натижада ушбу терминлар мустақиллик даври терминологияси тараққиётини кўрсатувчи омил сифатида қайд этилган ва бу хусусидаги назарий фикрларнинг иллюстратив мисоллар билан далилланиш даражаси ортган;
республиканинг турли ҳудудларида яшовчи болалар нутқида қўлланган чўкач, рокко, голпапоқ, охо, шикка, йайа каби сўзлардан 2018-2019 йилларда ПЗ-2017-1024335  “Ўзбек шеваларининг лингвокультурологик тадқиқи” мавзусида бажарилган инновацион лойиҳада нутқий материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 9 августдаги 3/1255-2199-сон маълумотномаси). Пировардида лойиҳада илгари сурилган ўзбек шеваларининг лингвокультурологик хусусиятлари ҳақидаги назарий фикрларнинг  лисоний фактлар билан далилланиш даражаси ортган;
болалар тафаккури ва нутқи, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги илмий қарашлардан “O‘zbekiston” телеканалининг “Тилга эътибор”, “Ойдин ҳаёт – LIVE” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 5 июлдаги 02-13-1213-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув сценарийси мазмунан бойиган ҳамда мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish