Кодиров Ҳаёт Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Касб таълими ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини шакллантиришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш методикасини такомиллаштириш», 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped90.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларида билим ва кўникмаларни шакллантириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак касб таълим ўқитувчиларида касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг кўмакчи компьютерли моделининг адаптатив, ташкилий-интеграцион ва натижавий компонентлари ўқитишга тизимли, яхлит, компетент, шахсга йўналтирилган, фаолиятли ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
билим ва кўникмаларни шакллантириш мазмуни, босқичлари, шакли ва воситалари бирлигини ўзида яхлит акс эттирган виртуал таълимни жорий этиш имконини берувчи локал-модулли технология ишлаб чиқилган;
ахборот-коммуникация технологиялари воситасида бўлажак касб ўқитувчиларида билим ва кўникмаларнинг шаклланганлик даражалари (педагогик фикрлашнинг тизимлиги, мустаҳкамлиги; педагогик билимларни интергациялаш ва қўллаш, рефлексия, педагогик масалаларни ечишдаги ижодкорликни аниқлаш кўрсаткичлари ва мезонлари ишлаб чиқилган;
бўлажак касб таълим ўқитувчиларида педагогик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг лойиҳавий-технологик, мазмуний-методик, критериал-диагностик ва процессуал компонентлари бирлигини таъминловчи конценптуал модель асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Касб таълими ўқитувчиларида билим ва кўникмаларни шакллантиришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ахборот-коммуникация технологиялари асосида бўлажак касб таълим ўқитувчиларида билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг диагностик, бенчмаркинг ва коррекцион сифат мезонлари аутопсихологик, акмеологик ва рефлексив кўрсаткичлари ҳамда кўмакчи компьютерли моделнинг адаптатив, ташкилий-интеграцион ва натижавий компонентларини аниқлаштиришга доир таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 18 январдаги «Олий таълим тизимида интернет-маданиятини ривожлантириш тўғрисидаги» 23-сон буйруғи билан тасдиқланган меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 17 ноябрдаги 89-03-3234-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак ўқитувчиларда интернет-маданиятни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва педагогик механизмларини такомиллаштириш, мустақил ишларни ташкил этиш бўйича қўлланмалар, электрон дарслик, электрон методик мажмуаларни яратишга хизмат қилган;
бўлажак касб таълим ўқитувчиларининг педагогик, техник-технологик билим ва кўникмаларини шакллантиришда информацион, амалий ҳамда назоратга доир ўқув модулларидан иборат электрон таълим тренажеридан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштиришга доир таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 28 декабрдаги «Республика олий таълим муассасларида АКТдан кенг фойдаланиш ва электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги 8\\5-сон қарори билан тасдиқланган меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 17 ноябрдаги 89-03-3234-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида олий таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг такомиллаштирилган методик таъминоти бўлажак касб ўқитувчиларининг касбий компетентлигини оширишга хизмат қилган;
ихтисослик фанидан тайёрланган электрон таълим тренажеридан фойдаланишга доир таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 16 мартдаги 112-сонли буйруғи билан ИТД-1-148 «Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси», ЁА-1-26 «Касб таълими методикаси фанидан электрон мажмуа яратиш» мавзуларидаги лойиҳаларнинг 3,4,5-компонентларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада олий таълим муассасаларининг касб таълими йўналишларида мутахассислик фанларини ўқитиш ҳамда бўлажак ўқитувчиларда информацион компетентликни ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконини берган.