Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Мухлиса Кадамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.   Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек медиаматнларининг прагмалингвистик тадқиқи (газета матнлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil688.
Илмий раҳбар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Давлатова Раъно Ҳайдаровна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги газета медиаматнларининг лингвопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газета медиаматнлари орқали бир вақтда ахборот узатиш ҳамда  адресатга нутқий таъсир кўрсатиш каби информацион-функционал, коммуникатив-прагматик вазифаларнинг бажарилиши асосланган;
газета медиаматнларида қўлланган нутқий акт кўринишларининг матн таркибида бевосита ва билвосита усулларда ифодаланиши аниқланиб, ҳар бир нутқий акт типининг матнда юзага чиқадиган локутив, иллокутив ва перлокутив актлардаги ўзига хос лингвопрагматик хусусиятлари аниқланган;
газета тезкор ахборот етказувчи восита бўлганлиги сабабли ўзбек тилидаги газета медиаматнларида иллокутив мақсаднинг юзага чиқиши, перформативликнинг намоён бўлиши ҳамда нутқий таъсир кўрсатиш вазифасининг бажарилиши очиб берилган;
газета медиаматнларида ахборот муаллиф томонидан танланган коммуникатив мақсад билан боғлиқ ҳолда ахборотнинг ошкора ва яширин ифодаланиш  усуллари аниқланиб, импликацияни ҳосил қилувчи бирликларнинг яширин мазмун билан боғлиқ лингвопрагматик хусусиятлари мисоллар билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган  илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
газета медиаматнларида нутқий бирликларнинг прагматик тавсифига оид материаллар таҳлилида Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ–Ф1–78 рақамли «Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (ўзбек тили вазифавий услублари таҳлили асосида)» мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 5 июлдаги 3/1255-1964-сон маълумотномаси) Натижада лойиҳада публицистик услуб хусусиятларига доир назарий қарашлар янада бойитилиб, газета материалларидан олинган иллюстратив мисоллар билан кенгайтирилган;
газета матнларида қўлланган ономастик бирликларнинг лингвопрагматик хусусиятларига доир назарий қарашлардан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2015-2016 йилларда бажарилган ФА-ИЗ-Г009 рақамли  «Ономастик бирликларнинг лингвопоэтик тадқиқи» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш» мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 5 июлдаги  3/1255-1964-сон маълумотномаси). Натижада китобнинг ономастик бирликлар тадқиқига доир назарий қисми  прагмалингвистик тавсифлар  билан бойитилган;
тил тараққиётида оммавий ахборот воситаларининг ўрни масаласига оид хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маҳалла» телеканалида «Минбар», «Зиё дарғалари» номли кўрсатувларнинг концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маҳалла» телеканали», 2021 йил 31 майдаги 03-15-373-сон маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот ишида келтирилган натижаларга таянилган ҳолда ушбу телекўрсатув материаллари мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish