Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуракулова Гулноза Шавкатовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек халқ достонларида от образи билан боғлиқ эпик формулалар ва уларнинг бадиияти”, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil761.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Илмий раҳбар: Турдимов Шомирза Ганиевич, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, Dsc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Умурзоқ Жуманазаров, филология фанлари доктори, профессор; Дилбар Халилова, филология фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ эпосида от образи билан боғлиқ эпик формулаларнинг тутган ўрни, бадиий вазифалари, барқарор эпик шаклларнинг етакчи кўринишларини аниқлаш ва уларнинг достон композициясида тутган ўрни ҳамда семантик аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барқарор эпик формула ва шаклларнинг генезиси ҳамда тадрижий тараққиёт босқичлари аниқланганиб, эпик формулаларнинг ўзбек халқ достонлари сюжети ва композициясидаги бадиий санъат сифатида намоён бўлувчи кичик, барқарор шеърий мисра кўринишидаги ўрта ва турли мавзуларни қамровчи катта эпик формулали шакллари далилланган;
ўзбек халқ достонларидаги эпик формулаларнинг кичик, ўрта ва катта кўринишдаги асосий типлари аниқланиб, уларнинг халқ достонлари таркибидаги ўрни, ўзига хос хусусиятлари, достон бадииятидаги вазифалари ҳамда вариантлар ўртасидаги маъно кўламига ойдинлик киритилган;
ўзбек халқ достонларида от таърифини куйлашда барқарор шеърий шаклдаги эпик формулаларнинг бахши бадиҳагўйлигидаги ўрни, достонларда от таърифининг мумтоз кўриниш олиши ва достон воқелигига уйғун келишида эпик формулаларнинг бадиий функцияси кўрсатиб берилган;
от образи билан боғлиқ эпик формулаларнинг ҳар бир достончилик мактабларига хос анъанавий ва бир ижодкор репертуарига хос кўринишлари аниқланиб, етакчи халқ шоирлари куйлаган достонлардаги индувидуал намуналар анъанавий шакллар билан қиёсий кесимда далилланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ достонлари таркибидаги от образи билан боғлиқ эпик формуларнинг типлари, шаклий кўринишлари, генезиси, юзага келиш омиллари, достон ижросидаги ўрни ва вазифаларини, бадиияти ва семантик кўламини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2017-2020 йилларда бажарилган “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари (36-65-жилдлар)” мавзусидаги ОТ-Ф1-76 рақамли фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда, хусусан, мазкур 100 жилдлигининг “Гўрўғли” туркуми достонлари асосида тузилган 27-жилди (“Қундуз ва Юлдуз”: (романик достонлар)ни тайёрлашда эпик от Ғирот образи билан боғлиқ эпик формулаларнинг қўлланилишида халқ бахшиларининг ўзига хос поэтик маҳорати ва бадиҳагўйлигини ёритишда тадқиқотнинг ўзбек халқ достонларида от таърифини куйлашда эпик анъананинг ўрни, халқ достонларида от эгарлаш тасвири ва унда қўлланган эпик формулалар бадиияти, достонлардаги от образига алоқадор барқарор шеърий шакллар анъанавий характер касб этиши ҳақидаги илмий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 15 сентябрдаги 3/1255-2498-сон маълумотномаси). Натижада Эргаш Жуманбулбул ўғлининг “Қундуз билан Юлдуз”, Фозил Йўлдош ўғлининг “Балогардон”, Раҳматулла Юсуф ўғлининг “Балогардон” достонларидаги эпик от Ғирот образи билан боғлиқ эпик формулаларнинг қўлланилишида халқ бахшиларининг ўзига хос поэтик маҳорати ва бадиҳагўйлигини ёритишда муҳим асос бўлган.
Ўзбек халқ достонларидаги эпик формулалар, унинг жаҳон фольклоридаги аҳамияти, типологияси, генезиси, тарихий-тадрижий тараққиёти, бошқа тип шакллари билан алоқалари, муносабат масалалари ҳақидаги назарий хулосаларидан ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2016-2020) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 202 йил 05 октябрдаги 17.01/240-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот хулосалари ўзбек ва қорақалпоқ фольклорининг жанрлар таркиби, тарихий асослари, бадиий эволюцияси, типологияси ва ўзига хос хусусиятларини ёритишга хизмат қилган;
ўзбек халқ достонларидаги от образи билан боғлиқ эпик формулалар ва уларнинг бадииятини ўрганиш ишини кенг омма орасида тарғиб қилишда тадқиқотнинг илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи” “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 14 сентябрдаги 04.25/1759-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқ достонларида қўлланилган эпик формулаларнинг шаклланиш тарихи ва бадиияти билан боғлиқ илмий хулосаларидан ушбу эшитиришларнинг мазмунини бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish