Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдахметова Шахноза Равшанбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped1989.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети,
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Хамид Уткирович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Бозорова Саодат Жамоловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ўқув фаолиятида органик кимёга оид тажрибаларни бажариш кўникмасини шакллантиришда фаннинг хусусий методларини (эвристик, илмий тадқиқот, қисман изланувчанлик) жорий этиб ўзлаштириш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикасини таълим жараёнида репродуктив, продуктив ва когнитив усулларини қўллашнинг компетенциявий мазмуни инновацион технологиялардан фойдаланиш асосида талабаларнинг ижодий-таҳлилий қобилиятларини ривожлантиришни белгиловчи мезонлар аниқланган;
органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикасини такомиллаштиришда фаолиятли, мотивацион, рефлексив ёндашув воситасида илмий-тадқиқот, изланувчанлик методларига устуворлик берилиб, талабаларда ноодатий вазиятларда илмий асосланган хулосалар чиқариш кўникмаси ривожлантирилган;
тажриба-синов ишларини ташкил этиш жараёнида олий таълим муассасаларида органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикаси педагогик таъсир воситаларини қўллаш асосида Блум таксономияси бўйича адаптив тест саволлари топшириқлар орқали сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш, бунда курс ишлари, мустақил ишлар, тўгараклар, учун йўриқномалар-шахсга йўналтирилган таълим-технологиялари асосида (тренинглар, ўқув лойиҳалар, Кейс-стади, ВЕНН диаграммаси, Тушунчалар таҳлили, Ментал харита) услубий тавсиялар ишлаб чиқиш орқали интерфаоллик принциплари дидактик и устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикасини такомиллаштириш мавзуси доирасида олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикасини таълим жараёнида репродуктив, продуктив ва когнитив усулларини қўллашнинг компетенциявий мазмуни инновацион технологияларидан фойдаланиш асосида талабаларнинг ижодий-таҳлилий қобилиятларини ривожлантиришни белгиловчи мезонларни аниқлашга оид таклифлар асосида “Кимё асослари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сонли буйруғи билан берилган 274-240-сон гувоҳнома). Натижада, фанга оид хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш имконияти оширилган;
органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикаси педагогик таъсир воситаларини қўллаш асосида Блум таксономиясини жорий этиш таъсирчанлиги такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Органик кимё” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сонли буйруғи билан берилган 394-131-сон гувоҳнома). Натижада, органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикасини фанлараро интегратсиясини янада ривожлантиришга эришилган;
олий таълим муассасаларида “Органик кимё” фанидан талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини оширишда мустақил ишлар, тўгаракларнинг ўрни, фанлараро боғланишда-илмийлик, ҳаётийлик интерфаоллик принциплари дидактик имкониятларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Кимё ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи билан берилган 356/7-021-сон  гувоҳнома). Натижада, органик кимёга оид тажрибаларни ўрганиш методикасини такомиллаштиришда когнитив билиш фаолиятини шакллантириш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish