Sayt test rejimida ishlamoqda

Мовлонова Соҳиба Абдиқодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида азотли органик бирикмалар мавзусини дифференциал ёндашув асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped1810.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Булатов Саидахбор Саидкаримович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида азотли органик бирикмалар мавзуларини дифференциал ёндашув асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида азотли органик бирикмалар мавзуларини дифференциал ёндашув асосида ўқитишнинг фан асослари, ҳозирги ҳолатини такомиллаштириш асосида талабаларнинг тайёргарлик сифатига қўйиладиган билим ва малакалар даражаси ошганлиги аниқланган;
таълим олувчиларни органик кимё фанидан ўзлаштириш кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари мазмунининг ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик кўрсаткичлари мотивацион, ташкилий-педагогик ва фаолиятли ёндашув билан дифференциал таҳлилларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;   
азотли органик бирикмалар мавзуларини шахсга йўналтирилган таълим технологияларига устуворлик бериш асосида назарий ва лаборатория машғулотларидаги билим даражасини интерфаол методлар ва дифференциал ёндашув асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини ташкил қилишда дифференциал ёндашувга асосланган органик кимё фанини ўқитиш услубий тизимининг дидактик имкониятлари ҳамда азотли органик бирикмалар мавзусини ўқитиш методикасига оид услубий тизим такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий Таълим муассасаларида азотли органик бирикмалар мавзуларини дифференциал ёндашув асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
«Органик кимё» фани бўйича дифференциал ёндашувдан самарали фойдаланиш орқали талабалар тайёргарлик сифатига қўйиладиган компетенциявий мезонларни такомиллаштиришга оид таклифлардан «Kimyo» номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус Таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, №522-176). Натижада, мазкур компетенциялар аcоcида талабаларнинг ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмаларни амалда қўллай олишини ривожлантиришга эришилган;
таълим олувчиларни органик кимё фанидан ўзлаштириш кўрсатгичларини баҳолаш мезонлари мазмуни ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик кўрсатгичлари мотивацион, ташкилий-педагогик ва фаолиятли ёндашув билан дифференциал таҳлилларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 13 сентябрдаги 02-07-2361/04-сон далолатнома.) Натижада, Таълим олувчиларни органик кимё фанидан ўзлаштириш кўрсатгичларини баҳолаш мезонларини аниқлаш имконияти оширилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг органик кимё фанидан ўзлаштиришини баҳолаш мезонлари билан дифференциал ёндашув асосида маъруза, амалий машғулот ва лабораторияларни ташкил қилишда «Kimyo» номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус Таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, №522-176). Натижада, турли билим даражасига эга таълим  ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кимё фанидан билимларининг ошишига, фанга нисбатан қизиқишининг ортишига, маълумотлар базасининг кенгайишига имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish