Sayt test rejimida ishlamoqda

Примов Муҳиддинжон Омоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1924-1990 йилларда Ўзбекистонда картография тарихи: ҳолати, босқичлари ва муаммолари”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи,  07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar483.
Илмий раҳбар: Саидбобоев Зокиржон Абдукаримович, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Асомберди, география фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1924-1990 йилларда Ўзбекистонда картография саноатининг ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1924-1990 йилларда Ўзбекистонда совет картографияси ютуқларини ўзида жамлаган алоҳида фан тармоғи сифатида ривожланганлиги, картографик ишларни амалга оширишда аэросуратга олиш ва хариталаштириш учун зарур техника ҳамда жиҳозларни Ўрта Осиё республикалари билан ҳамжиҳатликда қўлланиш жараёнида экин мавсуми билан боғлиқ даврий жиҳатдан мос келмаслик ҳолатлари баъзи муаммоларни келтириб чиқарганлиги аниқланган;
марказдан Ўзбекистондаги картографик ишларга ажратилиши зарур бўлган маблағларнинг кечиктирилиши ва тўлиқ берилмаслиги хариталарни тузиш муддатларининг кечикишига ёки умуман тўхтаб қолишига, кадрлар фаолият самарадорлигининг пасайишига ҳамда тузилаётган харита билан боғлиқ пахтачилик, ғаллачилик каби қишлоқ хўжалиги соҳаларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатганлиги исботланган;
Ўзбекистонда картографик фаолиятни амалга оширишда асосий эътибор саноат, қишлоқ хўжалиги, ер ости сув манбалари ва доривор ўсимликлар хом ашё базаларини ташкил этишга ҳамда зарур ҳолларда ҳудудга хом ашёни ва ҳарбийларни олиб кириш ёки олиб чиқишга қаратилгани очиб берилган;
ХХ асрнинг ўрталаригача республикада картограф кадрларни тайёрлашга Ўрта Осиё давлат университети ва бошқа олий таълим муассасаларида етарлича эътибор қаратилмагани, уларнинг таълим олишлари учун етарлича ёки баъзан ўрин ажратилмагани оқибатида республикада етакчи маҳаллий  картограф кадрлар муаммоси юзага келганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1924-1990 йилларда Ўзбекистонда картография тарихи: ҳолати, босқичлари ва муаммолари оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўз фаолиятида республикада совет картография тизимининг шаклланиши тарихи, картограф кадрлар тайёрлашдаги муаммолар, Тошкент картография фабрикасининг (“Картография” ДИИЧК) ташкил этилиши ва фаолияти тарихи ҳақидаги маълумотлардан фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 1 июлдаги 08-30-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши тасаввурни бойитишга имкон берадиган хариталар тайёрлашга хизмат қилган;
Ўзбекистонда картографик нашрлар, атласлар ва хариталар тузиш жараёнлари тарихи ва бу борадаги муаммоларни очиб беришга оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Мавзу” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2020 йил 13 февралдаги 02-40-364-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув телетомошабинларга 1924-1990 йилларда Ўзбекистон картографияси ҳолати ҳақида тасаввурларини бойитишга хизмат қилган;
Республика Маънавият ва маърифат маркази ўз фаолиятида “Юртим тарихини ўрганаман”, “Маърифатли ёшлар – миллат фахри” ва “Биз буюк алломалар фарзандларимиз” каби мавзулардаги мақсадли ва манзилли тарғибот тадбирларини ташкил этишда Ўзбекистонда картографик фаолиятни амалга оширишда асосий эътибор саноат, қишлоқ хўжалиги, ер ости сув манбалари ва доривор ўсимликлар хом ашё базаларини ташкил этишга қаратилгани хусусидаги хулосалардан фойдаланган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 23 августдаги 03/08-1001-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларни Ўзбекистондаги картография ташкилотлари ва картограф олимлар фаолиятига оид билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish