Sayt test rejimida ishlamoqda

Ризаев Илҳом Имомалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий тизимнинг ўз-ўзини ташкиллаштириш механизмлари”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal290.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий Кенгаш асосидаги Бир марталик илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Бердимурадова Алима Карлыбаевна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Иззетова Эмине Мустафаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий тизимнинг ўз-ўзини ташкиллаштирувчи механизмларининг мураккаб феномен сифатидаги синергетик моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мураккаб тизимларда энтропиянинг меъёри бузилганда бифуркацион ҳолатларни келтириб чиқарувчи флуктуациялар тизимни мувозанатдан узоқлаштириб, у ўзининг ички моҳиятини ўзи инкор этиши, яъни ўзлигини инкор этиш ҳодисаси фалсафий жиҳатдан асосланган;
ижтимоий тизимдаги хаос ҳолатида негэнропийлик ва гомеостазисининиг бузилиши, яъни номувозанатлилик, беқарорлик структурани емирувчи-деструктив омиллар хаосдан тартиботга ўзаро ўтиш қонунияти асосида очиб берилган;
интеграция оқибатида ижтимоий тизимда янги сифат ва хоссаларнинг намоён бўлиши, яъни унинг конструктив инновацион характердаги хусусияти аттрактор тамойили асосида фалсафий жиҳатдан далилланган;
ижтимоий тизимдаги бифуркация жараёни, яъни тизимдаги беқарор вазиятнинг элементлар структурасига флуктуацион таъсирини ўз-ўзини ташкиллаштириш механизмлари асосида бартараф этиш мумкинлиги мантиқий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий тизим ўз-ўзини ташкиллаштириш механизмларига синергетик ёндашув асосида ишлаб чиқилган таклифларидан:
мураккаб тизимларда энтропиянинг меъёри бузилганда бифуркацион ҳолатларни келтириб чиқарувчи флуктуациялар тизимни мувозанатдан узоқлаштириб, у ўзининг ички моҳиятини ўзи инкор этиши, яъни ўзлигини инкор этиш ҳодисаси фалсафий асосланганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” номли дарсликнинг “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури” деб номланган V бобидаги мавзуларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4373-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув таъсирида жамиятда чекланган ресурслар ва манфаатлар тўқнашуви кўринишидаги конфликтлар сингари жамият структурасини емирувчи сифатларни келтириб чиқариш сабабларини аниқлаш ва прогноз қилишга хизмат қилган;
ижтимоий тизимдаги хаос ҳолатида негэнропийлик ва гомеостазисининиг бузилиши, яъни номувозанатлилик, беқарорлик структурани емирувчи-деструктив омиллар хаосдан тартиботга ўзаро ўтиш қонуниятига доир диссертацияда илгари сурилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан “Фуқаролик жамияти тараққиётида Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” номли ўқув қўлланманинг II боби “Фуқаролик, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси” мавзуларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4373-сон маълумотномаси). Натижада ўқув қўлланма мавзуларини такомиллаштиришга ҳамда глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви, ижтимоий тизим структурасининг вужудга келишига таъсир этувчи институтларнинг ўзаро алоқадорлигини шакллантириш ва узвий ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
интеграция оқибатида ижтимоий тизимда янги сифат ва хоссаларнинг намоён бўлиши, яъни унинг конструктив инновацион характердаги хусусияти аттрактор тамойили воситасида методологик аҳамиятга доир таклиф ва тавсияларидан “Фуқаролик жамияти тараққиётида Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” номли ўқув қўлланмасининг VI боби “Жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлиги” мавзуларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4373-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув қўлланма мавзуларини такомиллаштиришга ҳамда ижтимоий тизим структурасининг шаклланишига таъсир этувчи элементларнинг узвий ҳамкорлигини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
ижтимоий тизимдаги бифуркация жараёни, яъни тизимдаги беқарор вазиятнинг элементлар структурасига флуктуацион таъсирини ўз-ўзини ташкиллаштириш механизмлари воситасида бартараф этишга доир илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ижтимоий ҳимоя - давр талаби” радиоэшиттиришининг 2020 йил 19 апрель куни эфирга узатилган сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясиининг 2020 йил 12 августдаги 09-01/243-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликка пенсия ва нафақаларни тарқатиш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва таклифларни, жумладан, ижтимоий тизим ўз-ўзини ташкиллаштириш механизмларини ва тамойилларига янгича ёндашувни шакллантириш орқали жамият ривожланиши билан шуғулланувчи институтлар билан фаол ҳамкорлик қилиш орқали уларнинг фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ижтимоий жараёнларни бошқаришнинг илмий асосини яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish