Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедов Ёқубжон Қодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чоч воҳасида Ғарбий Турк хоқонлиги  бошқаруви”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar55.
Илмий раҳбар: Мавланов Уктам Махмасабирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Атаходжаев Азимхўжа Музаффарович, тарих фанлари доктори; Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чоч воҳасида Ғарбий Турк хоқонлигининг VI–VIII асрлардаги маҳаллий бошқарув тизимини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғарбий Турк хоқонлиги Чоч воҳасини ўзининг бошқарув марказларидан бири сифатида танлаши билан боғлиқ масалаларга воҳанинг ўзига хос стратегик ўрни ва ҳудуднинг табиий ресурсларга бойлиги, ўз жойлашув ўрнига кўра хоқонликнинг бош сиёсий маркази Суяб шаҳри (Еттисув)га яқинлиги, иқтисодий жиҳатдан ривожланган ўтроқ ўлкаларга элтувчи йўл устида жойлашганлиги сабаб бўлганлиги далилланган;
Ғарбий Турк хоқонлигининг маъмурий тузилишида Чоч воҳасининг тутган ўрни, маҳаллий ва хоқонликка хос туркий анъаналар асосида бошқарганлиги, воҳадаги Жабғукат, Хотункат, Тункат шаҳарларининг маъмурий бошқарув ва иқтисодий марказлар сифатидаги мавқеи, ҳунармандчилик, кончилик маҳсулотларини олтин, кумушни ташқи бозорга етказиб беришда муҳим ўрин тутганлиги очиб берилган;
Чочда маҳаллий бошқарув тизими тарихи билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритилиб, воҳа бошқарувида “хув” (ҳукмдор), “тегин”, “тудун”, “тархон” каби унвонларнинг келиб чиқиши, бажарган функцияси, унвон эгаларининг бошқарувдаги мақоми, ўзларини “Чоч ҳукмдорлари” деб атаганликлари, ярим мустақил ҳукмдорлик сифатида ўз тангаларини зарб қилганлиги исботланган;
Тошкент воҳасидаги Қанқа, Мингўрик, Тункат каби ёдгорликларнинг илк ўрта асрларга оид маданий қатламларидан топилган сопол, танга ва турли металл буюмлар сиртида ҳамда Сосоний ҳукмдори Хурмузд IV бошқарувининг олтинчи-йили (584-585 йиллар)га оид кумуш драхмаларда келтирилган “Чачаннапч” (Чоч халқи) атамаси суғдийчада чочликлар жамоасини бирлаштириб турувчи этник тушунча бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чоч воҳасида Ғарбий Турк хоқонлиги бошқаруви тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ғарбий турк хоқонлиги бошқарилиши хоқонлигининг маъмурий тузилишида Чоч воҳасининг тутган ўрни, маҳаллий ва хоқонликка хос туркий анъаналар асосида бошқарганлиги, воҳадаги Жабғукат, Хотункат, Тункат шаҳарларининг маъмурий бошқарув ва иқтисодий марказлар сифатидаги мавқеи, ички ва ташқи савдо, ҳунармандчилик, кончилик маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб беришига оид натижалар “Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи: Иккинчи китоб” (4 параграф 225-245 бет) номли дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 ноябрдаги 89-03-3895-сон маълумотномаси). Натижада давлатчилик илдизлари анча мустаҳкам бўлган Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Марказий Осиё ва унга қўшни ҳудуд халқлари, маъмурий бошқарув тарихини очиб беришга хизмат қилган;
Чочда маҳаллий бошқарув тизими тарихи билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритилиб, воҳа бошқарувида “хув” (ҳукмдор), “тегин”, “тудун”, “тархон” каби унвонларнинг келиб чиқиши, бажарган функцияси, унвон эгаларининг бошқарувдаги мақоми, ўзларини “Чоч ҳукмдорлари” деб атаганликлари, ярим мустақил ҳукмдорлик сифатида ўз тангаларини зарб қилганлиги билан боғлиқ масалалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Ўзбекистон телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 10 октябрдаги 02-40-1012-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларнинг илк ўрта асрлар даври Ўзбекистон тарихига оид билимларини янада ортишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish