Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазов Сардоржон Эркин ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиёз ўсимликларида замбуруғ турлари қўзғатадиган асосий касалликлар ва уларга қарши кураш чоралари (Тошкент вилояти мисолида)», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx69.

Илмий раҳбар: Яхяев Хашим Касимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Махмудходжаев Нажмиддин Мавлянходжаевич, биология фанлари доктори, профессор; Зупаров Миракбар Абзалович, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти шароитида пиёз ўсимлигида кенг тарқалган замбуруғ турлари қўзғатувчи касалликларни аниқлаш ва замбуруғ турларининг культурал-морфологик ҳамда биологик хусусиятларига асосланган ҳолда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор пиёз ўсимлигининг касалланган аъзоларидан 597 та гербарий намуналари тўпланиб, уларнинг 2 та дунё, 4 та филум, 8 та тартиблар гуруҳи, 12 та оила ва 57 та замбуруғ турларига мансублиги аниқланган;

57 та замбуруғ туридан 29 таси Тошкент вилояти шароитида пиёз ўсимлигида касаллик қўзғатиши аниқланган;

 энг кўп тарқалган турлар Deuteromycetes сунъий гуруҳи 34 та, Basidiomycota  филумига 10 та, Ascomycot филумига 9 та, Oomycota филумига  3 та тури, Botrytis туркумида 5 та, Puccinia, Penicillium, Aspergillus туркумларида 4 та, Melampsora, Phyllostiсtaга 3 та ҳамда қолган туркумларда 1–2 тадан турлар қайд қилинган;

57 та турдан Тошкент вилояти шароитида кенг тарқалган 22 та замбуруғ тури пиёз ўсимлигига зарар келтириши исботланган;

ҳақиқий паразитларга сохта ун-шудринг, занг, қоракуя ва факультатив паразитларга альтернариоз, ботритиоз, фузариоз, фомоз, кладоспориоз, аспергиллёз, пенициллёз касалликларини қўзғатган замбуруғ турлари зарарлаши исботланган;

биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, касаллик қўзғатувчи замбуруғ турлари пиёз ўсимлигининг ҳар хил аъзоларини жумладан, сохта ун-шудринг касаллигини қўзғатувчи P. Schleideniana замбуруғи пиёзнинг ўсувчи аъзоларини, пиёз бўғзини зарарловчи B.cinerea ўсимликнинг барг, гулпоя, гуллари, уруғи, пиёзбоши, илдизини ҳамда занг касалликлари гуруҳига кирган турлар асосан баргини, чириш касаллигини қўзғатган турлар пиёзбошини, пиёз тагини ва илдизини касаллантириши исботланган;

пиёз уруғидан 11 та замбуруғ тури, шундан 3 таси уруғнинг ички тўқималарини B. cinerea, P. schleideniana, U. сepulae зарарлаши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Пиёз ўсимлигининг замбуруғ турлари қўзғатувчи касалликларига қарши кураш бўйича олиб борилган тақиқотлар натижалари асосида:

пиёз ўсимлигининг сохта ун-шудринг касаллигига қарши курашда «Превикур SL 722 с.э.к.» фунгицидини қўллаш усули Тошкент вилоятининг Зангиота тумани «Шуҳрат зиё» ва «Исломхўжа Ниғмонхўжа» фермер хўжаликларида, Қибрай туманида Истиқлол агрофирмасига қарашли «Темир қадам Носиров Абдирайим» ва «Салар файз» фермер хўжаликларида жами 6,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 07/23-655-сон маълумотномаси). Натижада пиёзнинг сохта ун-шудринг касаллигига қарши «Превикур SL 722 с.э.к.» 1 кг/га сарф-меъёрида ишлов берилганда ҳосилдорлик гектарига 39,6 тоннани ва рентабеллик 164,2% ташкил этган;

пиёз ўсимлигининг ўсув даврида ва маҳсулотни сақлашда учрайдиган касалликларга қарши «Пергадо Ф., с.д.г.» фунгициди қўлланган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 07/23-655-сон маълумотномаси). Бунда пиёзнинг фузориоз чиришга қарши биологик самарадорлиги 15-30 кундан кейин ишлов берилганда 92,2 фоизга ва 45 кундан кейин ишлов берилганда эса 69,6 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish