Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқарова Зилола Абдумавлоновнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон замонавий тасвирий санъатида аёллар образи», 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/San85.
Илмий раҳбар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, ЎзР ФА ва ЎзР БА академиги, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020. San.119.01.
Расмий оппонентлар: Алиева Сурайё Шариповна, санъатшунослик фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдуллаев Машариб Сайдаматович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон замонавий тасвирий санъатида аёллар образини санъатшунослик фани ва гендер тушунчаси нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон санъати тарихининг тадрижий ривожланишида аёллар образи қадимги даврларда “маъбуда”, ўрта асрларда психологик талқиндан озод бўлган “малика” ҳамда совет даврида “меҳнаткаш қатнашчи” сифатида яратилгани аниқланган;
мустақиллик даври рангтасвирида яратилган аёллар образининг эстетикаси, ички психологияси, уларнинг мазмуний интонацияси ва услубий жиҳатлари, дидактик ва оптимистик кайфият билан тасвирланган соцреализм санъатининг реалистик асарларига нисбатан тубдан ўзгарган талқинида гендер тенглигининг устуворлиги исботланган;
мустақиллик даври янги ўзбек тасвирий санъатида машҳур бўлган ишқ ҳамда лирик-романтик мавзу ёш қизлар образининг мажозий, Шарқ гўзаллиги ғояси кесимида умумий гедонистик эстетиканинг таркибий қисми сифатида рассомларнинг бадиий онгидаги Шарқ эстетикасининг нозик пластикасига бўлган содиқлик, маҳаллий бадиий мерос анъаналари билан боғлиқлик ҳамда дунёни гедонистик идрок қилинишини образли ифодаланиши очиб берилган;
маҳобатли ва дастгоҳли ҳайкалтарошликда, графикада аёллар образининг мажозий талқини реализм, авангард ва постмодернизмга мансуб кўникмалар орқали яратилганлиги, ижтимоий тарихий, фалсафий дунёқарашли, бадиий-эстетик ўзгаришлар, анъанавий-реалистик йўналишлар билан бирга, кўп асрлик ноёб бадиий, этномаданий, миллий ҳамда хорижий анъаналар ҳам ўзлаштирилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон замонавий тасвирий санъатида аёллар образини талқин қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
мустақиллик даври рангтасвирида яратилган аёллар образининг эстетикаси, ички психологияси, уларнинг мазмуний интонацияси ва услубий жиҳатлари, дидактик ва оптимистик кайфият билан тасвирланган соцреализм санъатининг реалистик асарларига нисбатан тубдан ўзгарган талқинида гендер тенглигининг устуворлиги мавзусидаги илмий натижаларидан Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 2019 йил 15 майдан 6 июнга қадар фаолият юритган “Тасаввуф ва тасвир” номли кўргазмани ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2021 йил 3 майдаги 03-09/110-647-сон маълумотномаси). Натижалар асосида мустақиллик даври рангтасвирида аёллар образи ифодаланган тасвирий санъат асарлари намойиш этилган кўргазмадаги кураторлик фаолияти Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Тасаввуф ва тасвир” номли кўргазмани самарали ташкил этилиши ҳамда кўргазманинг бадиий салоҳиятини оширишга хизмат қилган;
ЎзР ФА Санъатшунослик институтида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2018 – 2020 йилларда амалга оширилган 599 ПЗ-20170928456 “XIX XXI асарларда Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатида миллий ўзига хосликнинг шаклланиш жараёни: асосий босқичлар, машҳур усталар, ривожланиш муоммолари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида “Мустақиллик даври янги ўзбек тасвирий санъатида машҳур бўлган ишқ ҳамда лирик-романтик мавзу ёш қизлар образининг мажозий, Шарқ гўзаллиги ғояси кесимида умумий гедонистик эстетиканинг таркибий қисми сифатида рассомларнинг бадиий онгидаги Шарқ эстетикасининг нозик пластикасига бўлган содиқлик, маҳаллий бадиий мерос анъаналари билан боғлиқлик ҳамда дунёни гедонистик идрок қилинишини образли ифодаланиши очиб берилган” мавзусидаги диссертациядан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Фанлар Академиясининг 2021 йил 15 сентябрдаги 3/1255-2497-сон маълумотномаси). Натижада, мустақиллик даври рангтасвирида гендер мавзуси ва аёллар образлари маънавий, миллий қадриятларнинг рамзий ифодаси уйғунлашуви асосида яратилганлиги, Ўзбекистон рассомлари томонидан аёл ва қизлар образларининг мажозий, Шарқ гўзаллиги ғояси кесимида талқин этилгани алоҳида услубий ижодий йўналиш ва бадиий тенденция сифатида шаклланганлигини асословчи илмий хулосаларнинг кенгайишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали Маҳобатли ва дастгоҳли ҳайкалтарошликда, графикада аёллар образининг мажозий талқини реализм, авангард ва постмодернизмга мансуб кўникмалар орқали яратилганлиги, ижтимоий тарихий, фалсафий дунёқарашли, бадиий-эстетик ўзгаришлар, анъанавий-реалистик йўналишлар билан бирга, кўп асрлик ноёб бадиий, этномаданий, миллий ҳамда хорижий анъаналар ҳам ўзлаштирилганлиги асосланган материаллардан “Тарихий савол” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24 февралдаги 40-40-280-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий миниатюрада аёллар образининг бадиий ечими, уларнинг бадиий талқини, бадиий таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар, замонавий миниатюра рассомлари ижоди, замонавий миниатюра санъати кўринишлари ҳамда китобот санъатининг тарихи каби тадқиқот натижаларида келтирилган муҳим масалалар “Тарихий савол” кўрсатуви орқали ёшларни замонавий миниатюра санъати тўғрисидаги кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish