Sayt test rejimida ishlamoqda

Даминов Набижон Абдуолимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий, маданий алоқаларнинг ривожланиш тарихи ва истиқболлари (1991-2016 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Таr224.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Ҳожиакбар Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдимўминов Ойбек Бектимирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий  университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида белгиланган тарихий-хронологик чегарада Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, маданий алоқалари ривожланиш тарихини ва бу борада тўпланган тажрибани ҳамда муаммоларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятида аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига тоза ичимлик суви, табиий газ, муқобил энергия, муносиб сервис хизматларини таъминлаш, экологияни яхшилаш, аҳолига хизмат қиладиган объектларни реконструкция қилиш ва ижтимоий соҳанинг бошқа йўналишларини ривожлантиришда хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб боришнинг самарали тизими йўлга қўйилгани далилланган;
Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида хорижий давлатлар билан халқаро алоқаларининг олиб борилиши натижасида  “Улуғбек-600” номли  ғалланинг янги нави, Япониянинг “Фуджи” навли олмаси, “Акатцуки” навли шафтоли янги навларинг яратилганлиги аниқланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида Самарқанд вилоятида саноат маҳсулотларини етказиб беришдаги узилишлар натижасида саноат соҳаси бирмунча оғир даврни бошдан кечирганлиги, кейинчалик ҳудудда қўшма корхоналар ташкил этилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланиши республика ялпи ҳудудий маҳсулотида вилоят саноатининг улушининг ортишига хизмат қилганлиги далилланган;
вилоятда туризм соҳаси Ўзбекистон тарихи ва бугунини кенг миқёсда хорижликларга таништиришга хизмат қилаётганлиги, ҳудуд тарихий ёдгорликлари 2001 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилгани ва Самарқанд туризмнинг барча йўналишларида мустаҳкам марказлардан бирига айланганлиги очиб берилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий, маданий алоқаларнинг ривожланиш тарихи ва истиқболлари (1991–2016 йй.) мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Самарқанд вилоятида аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига тоза ичимлик суви, табиий газ, муқобил энергия, муносиб сервис хизматларини таъминлаш, экологияни яхшилаш, аҳолига хизмат қиладиган объектларни реконструкция қилиш ва ижтимоий соҳанинг бошқа йўналишларини ривожлантиришда хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб боришнинг самарали тизими йўлга қўйилгани ҳамда мустақилликнинг дастлабки йилларида Самарқанд вилоятида саноат маҳсулотларини етказиб беришдаги узилишлар натижасида саноат соҳаси бирмунча оғир даврни бошдан кечирганлиги, кейинчалик ҳудудда қўшма корхоналар ташкил этилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланиши республика ялпи ҳудудий маҳсулотида вилоят саноатининг улушининг ортишига хизмат қилганлиги тўғрисидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи мустақиллик бўлими экспозициясини янги материаллар билан тўлдиришда фойлананилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 01-12-10-3805-сон маълумотномаси). Натижада 1991-2016 йилларида Самарқанд шаҳри ва туманларида мустақилликнинг дастлабки йилларида оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволни акс эттирувчи ва уларни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирларга оид тадқиқотчи томонидан эълон қилинган илмий мақолалари, монография ишлари нусхалари музей материалларини тўлдиришга ҳамда ёшларни ватанпарварлик, ўтмиш тарихи ва аждодлар хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида хорижий давлатлар билан халқаро алоқаларининг олиб борилиши натижасида  “Улуғбек-600” номли  ғалланинг янги нави, Япониянинг “Фуджи” навли олмаси, “Акатцуки” навли шафтоли янги навларинг яратилганлиги ҳамда вилоятда туризм соҳаси Ўзбекистон тарихи ва бугунини кенг миқёсда хорижликларга таништиришга хизмат қилаётганлиги, ҳудуд тарихий ёдгорликлари 2001 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилгани ва Самарқанд туризмнинг барча йўналишларида мустаҳкам марказлардан бирига айланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 17 декабрдаги  02-16/6117-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантириш, хориж сайёҳларининг оқимини кўпайтириш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish