Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Асалхон Гайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта аср Шарқ миниатюрасида сюжет ва образлар бадиий талқини», 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/San61.
Илмий раҳбар: Акилова Камола Балтабаевна, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020. San.119.01.
Расмий оппонентлар: Алиева Сурайё Шариповна, санъатшунослик фанлари доктори, катта илмий ходим; Мадраимов Абдумажид Абдураимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта аср Шарқ бадиий асарлари достонларга ишланган миниатюралардаги сюжет ва образлар бадиий талқинини Ўрта аср ҳамда замонавий миниатюрачи рассомлар ижоди асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Араб, Эрон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ҳирот мактабларига оид диний, бадиий ва илмий адабиётларга ишланган миниатюралардаги сюжет ва образлардан Мовароуннаҳр миниатюра мактабига оид асарларда фигураларнинг йирик қилиб тасвирланиши, қиёфаларнинг сийраклиги, рангин доғлар уйғунлигидаги композицион ечими билан фарқланиши далилланган;
XIV-XVII асрларга оид Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” қўлёзмаларига ишланган миниатюралардаги сюжет ва образлар Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий ва Алишер Навоийнинг “Хамса” достонига ишланган иллюстрацияларда фигураларнинг йириклашуви, мазмуннинг рамзлар воситасида ифодаланиши, маиший ҳаёт ва табиат манзараларини тасвирловчи қўшимча элементлар билан такрорланганлиги аниқланган;
Фирдавсийнинг “Шоҳнома” қўлёзмаларига ишланган сюжетлар XVII асрга оид миниатюраларда сарой аъёнлари, канизак ва хизмакорлар, аскарлари ва шогирдлар каби иккинчи даражали образлар билан бойитилгани, образлар руҳиятининг рамзлар ва динамика орқали ифодаланган ҳолда мураккаблашиб бориши Низомий Ганжавийнинг “Хамса” асари миниатюраларида идеал портретлар, Хусрав Деҳлавий “Хамса” асарига ишланган миниатюраларда тасвирларнинг примитивлиги каби анъанавийлик принципларининг вужудга келишига таъсир кўрсатганлиги исботланган;
замонавий миниатюра санъатининг локли, деворий сурат, қоғоз, мато ва чармга ишланган янги турларига хорижий тадқиқотчилар ва коллекционерларнинг қизиқиши анъанавий сюжетларга мурожаат қилиш, миллий маданий меросни сақлаб қолиш, тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этаётганлиги  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта аср Шарқ миниатюрасида сюжет ва образлар бадиий талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Араб, Эрон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ҳирот мактабларига оид диний, бадиий ва илмий адабиётларга ишланган миниатюралардаги сюжет ва образлардан Мовароуннаҳр миниатюра мактабига оид асарларда фигураларнинг йирик қилиб тасвирланиши, қиёфаларнинг сийраклиги, рангин доғлар уйғунлигидаги композицион ечими билан фарқланиши далиллангани бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ташкил этилган “Тасаввуф ва тасвир” номли кўргазма экспозициясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2019 йил 9 июлдаги 01-17/399-1078-сон маълумотномаси). Натижада, музей экспозициясидан ўрин олган асарларнинг миниатюра мактабларига оид образ ва сюжет талқинидаги бадиий хусусиятлари асосланишига хизмат қилган;
Фирдавсийнинг “Шоҳнома” қўлёзмаларига ишланган сюжетлар XVII асрга оид миниатюраларда сарой аъёнлари, канизак ва хизмакорлар, аскарлари ва шогирдлар каби иккинчи даражали образлар билан бойитилгани, образлар руҳиятининг рамзлар ва динамика орқали ифодаланган ҳолда мураккаблашиб бориши Низомий Ганжавийнинг “Хамса” асари миниатюраларида идеал портретлар, Хусрав Деҳлавий “Хамса” асарига ишланган миниатюраларда тасвирларнинг примитивлиги каби анъанавийлик принципларининг вужудга келишига таъсир кўрсатганлиги исботлангани бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ташкил этилган “Тасаввуф ва тасвир” номли кўргазма экспозициясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2019 йил 9 июлдаги 01-17/399-1078-сон маълумотномаси). Натижада, музей экспозициядан ўрин олган миниатюра асарлари образ ва сюжетларининг замонавий ва анъанавий  бадиий хусусиятлари очиб берилишига хизмат қилган;
XIV-XVII асрларга оид Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” қўлёзмаларига ишланган миниатюралардаги сюжет ва образлар Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий ва Алишер Навоийнинг “Хамса” достонига ишланган иллюстрацияларда фигураларнинг йириклашуви, мазмуннинг рамзлар воситасида ифодаланиши, маиший ҳаёт ва табиат манзараларини тасвирловчи қўшимча элементлар билан такрорланганлиги бўйича олинган натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2019 йил 20 ноябрдаги 01-35-9408-сон маълумотномаси). Натижада, диний, бадиий ва илмий адабиётларга ишланган миниатюра асарларининг мазмун-моҳияти, миниатюра мактаблари ва марказларининг услуби, тасвирий ечими, колорити, сюжетлар ва образларига оид маълумотларни илмий асосланишига хизмат қилган;
замонавий миниатюра санъатининг локли, деворий сурат, қоғоз, мато ва чармга ишланган янги турларига хорижий тадқиқотчилар ва коллекционерларнинг қизиқиши анъанавий сюжетларга мурожаат қилиш, миллий маданий меросни сақлаб қолиш, тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этаётганлиги  асосланганлиги бўйича олинган натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2019 йил 20 ноябрдаги 01-35-9408-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувда замонавий миниатюра санъатини тарғиб қилишда сюжет ва образларнинг талқини масалалари очиб берилишига хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish