Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжанова Шахноза Искандаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда тромбоцитлар гемостази ва аспирин резистентлигига таъсир этувчи омиллар», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib869.
Илмий раҳбар: Аляви Анис Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Турақулов Рустам Исматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ацетилсалицил кислотани қисқа ва узоқ муддат қабул қиладиган юрак ишемик касаллиги турғун зўриқиш стенокардияси II-III функционал синфи билан оғриган беморларда тромбоцитлар функционал ҳолатини баҳолаш ва аспирин резистентликка таъсир этувчи хавф омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юрак ишемик касаллигида спонтан ва АДФ-индуцирланган тромбоцитлар агрегацияси кўрсаткичлари ва агрегация эгриликларидаги ўзгаришларни аниқлаш орқали аспиринга резистентлик ҳолати аниқланган;
юрак ишемик касаллигида аспирин билан даволашнинг 5 йилдан ортиқ давом этиши тромбоцитлар агрегация кўрсаткичларининг ошиши аспиринга резистентлик хавфи билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
кардиоваскуляр хавф омилларининг гемостаз тизимига бевосита комплекс таъсири натижасида қонда тромбоцитлар агрегацияси ўзгаришлари билан семизлик, дислипидемия ва ёндош қандли диабет орасида ўзаро боғлиқлик борлиги асосланган;
аспиринга резистентлик мавжуд юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда яллиғланиш олди цитокинлари Ил-1β ва Ил-6 титрларининг юқорилиги ва уларнинг гиперагрегация даражаси билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЮИКда тромбоцитар гемостаз ҳолати ва аспиринга резистентликка таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
ЮИКда аспиринга резистентлик бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «ЮИКда аспиринга резистентликнинг диагностика усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 8н-р/419-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кардиология ва терапия амалиётида ташхис қўйиш, комплекс даволашда антиагрегант препаратлардан фойдаланишнинг аспиринга резистентлик ҳолатини инобатга олиш орқали беморларда даво самарасини ошириш имконини берган;
ЮИКда антиагрегант давога мувофиқликни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «ЮИКда аспиринга мувофиқликни аниқловчи сўровнома усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 8н-р/420-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кардиология ва терапия амалиётида ЮИКда антиагрегант даво самарасига таъсир этувчи омилларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш орқали касаллик асоратларини камайтириш имконини берган;
ЮИК билан оғриган беморларда тромбоцитлар гемостази ва аспиринга резистентликка таъсир этувчи омилларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази кардиология бўлими ҳамда Навоий шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 08-09/17922-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши ЮИКда даво самарадорлигини ошириш ҳамда юрак қон-томир ўткир асоратлари ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish