Хасанов Нодирхон Дадахановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яссавийликка доир манбалар ва «Девони ҳикмат» тадқиқи», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fil2.
Илмий маслаҳатчи: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc 27.06.2017.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Ҳомидий Ҳомиджон, филология фанлари доктори, профессор; Болтабоев Ҳамидулла, филология фанлари доктори, профессор; Салоҳий Дилором, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Яссавийнинг маърифатпарварлик фаолияти, туркий тасаввуф адабиётини шакллантиришдаги тарихий хизматларини белгилаш; «Девони ҳикмат»нинг тил хусусияти, ифода тарзи; туркий адабиётдаги мавқеи ва мумтоз адабиёт тараққиётига таъсирини ҳар томонлама ёритиш; унинг маъно, тимсол, рамз ва истилоҳлардаги ўзига хосликларини кўрсатишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аҳмад Яссавий туркий адабиётда ҳикматнавислик тажрибасини бошлаб берилиши «Девони ҳикмат» ҳикматларининг ўзига хосликлари асосида исботланган;
«Девони ҳикмат»нинг ирфоний маъно, ахлоқий‑дидактик моҳияти, уларни ўзига хос бадиий тасвир усуллари асосида акс эттирилганлиги очиб берилган;
Туркий адабиётда ҳикматнавислик мактабининг юзага келиш тарихи ва тараққиёт йўллари аниқланган ҳамда ушбу мактабнинг Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний), Шайбоний, Убайдий каби вакиллари адабий меросига Яссавий анъаналарининг таъсири қиёсий‑типологик нуқтаи назардан кўрсатилган;
Аҳмад Ҳазиний ва Олим Шайхнинг ҳаёти ҳамда илмий фаолияти илк бора яссавийшуносликнинг муҳим манбаси сифатида очиб берилган;
Марказий Осиёда тасаввуф таълимотининг такомили ва унда Аҳмад Яссавий ҳамда издошларининг улкан мавқеи Алишер Навоийнинг «Насойим ул‑муҳаббат» асаридаги фикрлар асосида, шунингдек, Яссавийнинг Навоий ижодига таъсири издошликнинг ўзига хос кўриниши сифатида асосланган;
Шайбоний ва Убайдийнинг Яссавийга издошлиги тил халқоналиги, ўзбек мумтоз адабиётида ушбу тил бадиий имкониятларини намоён қилиши улар шеъриятидаги муштаракликлар асосида белгилаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Яссавийликка доир манбалар ва «Девони ҳикмат» тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хожа Аҳмад Яссавий ҳамда унинг издошлари ҳаёти, ижодиёти ва таъсирлари бўйича Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2007–2011 йилларда бажарилган ФА‑Ф8‑032 рақамли «15 жилдли ўзбек фольклори ва адабиёти тарихи» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2015 йил 4 августдаги ФТК‑03‑13/524‑сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар «Хожа Аҳмад Яссавийнинг ҳаёти, ижоди ва таълимоти», «Девони ҳикмат», унинг ғоя, мазмун ва тил масалалари», «Ҳикматнавислик анъанасининг ўзбек адабиётидаги тараққиёти», «Яссавий ижодининг ўзбек адабиёти намояндалари ижодига таъсири» мавзуларидаги обзор ва персоналия илмий мақолаларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Яссавийликка доир манбалар юзасидан чиқарилган назарий хулосалар ҳамда изланишлар натижасида аниқланган «Девони ҳикмат»нинг янги намуналарига доир умумлашмалардан 8Ф‑151 рақамли «Адабиёт энциклопедияси» илмий лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2016 йил 17 августдаги ФТК‑0313/528-сон маълумотномаси). Натижада «Девони ҳикмат» нашрлари қиёси янги топилган манбалар ва Аҳмад Яссавийнинг муаллифлик масаласига муайян аниқликлар киритиш имконини берган;
тадқиқот материаллари ва хулосаларидан Наждат Тўсуннинг “Tьrkistan derviюlerinden yadigar. Orta Asya Tьrkзesiyle yazэlmэю tasavvufi eserler” (Эstanbul, 2011), “Ahmed Yesevi” (Ankara, 2015), Ҳаёти Биженинг “Hoca Ahmed Yesevi. Divan-э Hikmet” (Ankara, 2009) ва “Pir-i Tьrkistan Hoca Ahmed Yesevi” (Эstanbul, 2011) илмий асарларида фойдаланилган. Яссавийликка доир мавжуд илмий ва тарихий манбаларга аниқлик киритиш ҳамда Яссавий адабий меросига янгича ёндашиш тамойилларини бошлаб берган. Изланишлар натижасида топилган ҳикматларнинг «Девони ҳикмат» нашрларида тутган ўрни ойдинлаштирилган ҳамда Аҳмад Яссавийнинг ҳаёти, таълим‑тарбияси, сайру сулуки ва туркий ёзма адабиёт тараққиётига қўшган ҳиссасини тадқиқ этишга доир янги адабий манбалар илмий муомалага киритилган.