Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатов Нодиржон Хайруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қулжуқтов тоғларининг девон конодонталари ва биостратиграфияси (Ўзбекистон)», 04.00.05 – Палеонтология ва стратиграфия (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/GM46.
Илмий раҳбар: Абдуазимова Зоя Муссаевна, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ҳузуридаги DSc.24/30.12.2019.GM.41.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хусанов Султонбой Тухтаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Изох Надежда Георгиевна, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади геологик-съёмка, қидирув ишлари ва башорат-металлогеник тузилмалар учун илмий асос сифатида Кулжуктов тоғлари девон системаси карбонат ва кремний-карбонат ётқизиқларини табақалаш ва корреляция қилишнинг биостратиграфик асосланган схемасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор регионнинг геологик тузилиши ҳақидаги янги тушунчалар асосида конодонталарнинг девон даври свиталари кесимларининг блок-бурмали ва тангачасимон-бурмали тузилиши ҳамда уларни табақалаш-ни дешифровка қилишдаги муҳим роли аниқланган;
тектоник ҳаракатлар натижасида бузилган кесимларда топилган конодонталар бўйича илк бор девон ётқизиқларини табақалашнинг ва турли фацияли бир хил ёшдаги свиталарни корреляция қилишнинг юқори даражада аниқлигини ва стратиграфик кетма-кетлиги ишончлилигини таъминлаши исботланган;
Кулжуктов тоғи девон ётқизиқларининг муҳим стратиграфик схемаси ишлаб чиқилди, унда стратиграфик кетма-кетликда тикланган маҳаллий стратиграфик бирликлар кесимлари Регионал ва Халқаро шкала конодонта стандартининг биозонаси билан боғлиқлиги аниқланган;
Кулжуктов тоғи девон ётқизиқларидаги конодонталарнинг 28 тури биринчи марта монографик тарзда таърифланиб, уларнинг 11 авлодга тегиш-лилиги, ҳамда жинслар ёши ва таксономик мансублиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кулжуктов тоғи девон конодонталари ва биостратиграфияси бўйича олинган илмий натижалар асо-сида:
девон ётқизиқлари стратиграфиясининг янги биостратиграфик маълумотлари асосида ишлаб чиқилган схемаси “Қизилқумгеология” АЖда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 14 апрелдаги 05-24-сон  маълумотномаси). Натижада, Кулжуктов тоғи регионида девон давридаги седиментацион ҳавзанинг геологик ривожланиш хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
девон ётқизиқларини бузилган, интенсив дислокацияланган кесимлари-нинг тузилиш модели “Қизилқумгеология” АЖда амалиётга жорий килинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 14 апрелдаги 05-24-сон  маълумотномаси). Натижада, Кулжуктов тоғларида тектониканинг блок ва қоплама-бурмали табиатини ўрнатиш имконини берган;
мураккаб хариталанган девон ётқи-зиқлари ва уларнинг маҳаллий бирликларининг стратиграфик ва структура-вий ҳолатининг қайта тикланган модели “Қизилқумгеология” АЖда амалиётга жорий килинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 14 апрелдаги 05-24-сон  маълумотномаси).  Натижада, фойдали компонентлар концентрациясининг энг истиқболли даражасини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish