Sayt test rejimida ishlamoqda

Газиева Азиза Суннатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қатор 3d–металларининг полифункционал карбон кислоталари билан аралаш лигандли комплекслари», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/K297.
Илмий раҳбар: Фатхуллаева Муяссар, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ибодуллаева Мавжуда Ибодуллоевна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қатор 3d-металларининг полифункционал карбон кислоталари билан аралашлигандли комплексларини синтез қилиш ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Co, Ni, Cu, Zn ва VO (II) ларнинг 43 та янги В3, В5 витаминлари, уларнинг ҳосилалари ва изомерлари ҳамда янтар, глутар, салицил, хинальдин кислоталари билан аралаш лигандли координацион бирикмалари  синтез қилинган;
ИҚ, квант-кимёвий ҳисоблашлар, электрон спектроскопияси ва термик таҳлил усуллари асосида 3- ва 4-пиридинмонокарбон, пантотен, гомопантотен кислоталарни аввал маълум бўлмаган комплекс ҳосил қилувчи металлга цвиттер-ион ҳолда координацияланиши аниқланган;
илк бор комплекс бирикмаларда изомер пиридинмонокарбон кислоталар икки усулда: β-изомер монодентат цвиттер-ион ҳолда карбоксилато гуруҳ кислороди орқали, γ-изомер эса молекуляр ҳолда пиридиндаги азот атоми орқали металлга координацияланиши аниқланган;
илк бор Zn (II) нинг янтар ва гомопантотен кислоталари билан комплекс бирикмаси кам заҳарли бирикмалар синфига кириши, ҳамда уни тиббиёт амалиётида шамоллашга ва гипоксияга қарши дори воситаси сифатида қўллаш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қатор 3d-металларининг полифункционал карбон кислоталари билан аралаш лигандли комплексларини синтези, тузилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Цинкант” комплекс бирикмасининг ўткир заҳарлилик ҳусусияти Дори воситаларини стандартлаш Илмий Марказининг фармако-токискология бўлимида ўрганилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 08 июндаги №08-04-5544-сон маълумотномаси). Натижада, “Цинкант” бирикмасининг кам заҳарли бирикмалар синфига кириши маълум бўлган ва уни дори воситаси сифатида қўллаш имконини берган.
“Цинкант” бирикмасининг гипоксияга қарши ҳусусияти Дори воситаларини стандартлаш Илмий Марказининг фармако-токискология бўлимида ўрганилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 08 июндаги №08-04-5544-сон маълумотномаси). Натижада, “Цинкант” комплексини гипоксияга қарши самарали дори воситаси сифатида қўллаш имконини берган.
“Цинкант” комплексининг шамоллашга қарши ҳусусияти Дори воситаларини стандартлаш Илмий Марказининг фармако-токискология бўлимида ўрганилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 08 июндаги №08-04-5544-сон маълумотномаси). Натижада, “Цинкант” бирикмасини шамоллашга қарши самарали дори воситаси сифатида қўллаш имконини берган.
синтез қилинган комплекс бирикмалардан А-7-46 рақамли "Каолин, фосфогипс, кўмир асосидаги композитли наносорбентларни яратиш орқали чиқиндиларни қайта ишлаш" мавзусидаги амалий лойиҳада наносорбентларни синтез қилиш жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5566-сон маълумотномаси). Натижада, комплекс хоссали наносорбентлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish