Эргашев Шамшод Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда илмий ва инновацион фаолиятнинг идоравий ривожланиш жараёнлари (1991–2016 й.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.3.PhD/Tar.56.01.
Илмий раҳбар: Азамат Зиё, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор; Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда 1991–2016 йилларда илмий ва инновацион фаолиятнинг идоравий ривожланиш жараёнлари моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки иқтисодий имкониятлар чекланган йил-ларида (1992–2001 й.) асосан ижтимоий-гуманитар фанларга эътибор қаратилгани ҳамда юридик, тарих ва филология фанлари йўналишларидаги тадқиқотлар натижалари мустақилликнинг илмий асосини мустаҳкамлашга хизмат қилгани очиб берилган;
илм-фан соҳасини молиялаштиришнинг турғунлик босқичида (2002–2016 й.) фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси тўғри йўлга қўйилмагани сабабли молиялаштириш ҳажми соҳа эҳтиёжидан ўта паст бўлганига қарамай, илмий-техник салоҳиятнинг юқорилиги ва илмий мактабларнинг сақлаб қолингани ҳисобига илмий ходимлар ва тадқиқотлар сони муайян даражада ортгани ва илмий марказлар ташкил этилгани далилланган;
илмий марказларнинг аксарият қисми марказда жойлашгани сабабли чекка ҳудудларда илмий салоҳиятнинг пастлиги, маҳаллий давлат органлари томонидан ҳақиқий илмий-техник эҳтиёжлар шакллантирилмагани 2000–2016 йилларда амалга оширилган аксарият тадқиқотлар кутилган илмий натижаларни бермагани очиб берилган;
миллий илмий-техника ахбороти ресурсларини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш, рақобатбардошлигини ошириш, амалиётга татбиқ этиш механизмларини такомиллаштиришда ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи асосида интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза ҳужжатларини тижоратлаштириш даражасини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида илм-фан ва инновация соҳасида идоравий ривожланишнинг тарихий хусусиятларини тадқиқ қилиш юзасидан олинган хулоса ва таклифлар асосида:
мустақилликнинг дастлабки иқтисодий имкониятлар чекланган йил-ларида асосан ижтимоий-гуманитар фанларга эътибор қаратилгани ҳамда юридик, тарих ва филология фанлари йўналишларидаги тадқиқотлар натижалари мустақилликнинг илмий асосини мустаҳкамлаш бўйича хулосалардан Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви ҳамда Ўзбекистон Миллий архивида фойдаланилган («Ўзархив» агентлигининг 2020 йил 19 ноябрдаги 01/26-848-сон маълумотномаси). Хулосалар мустақилликни ғоявий жиҳатдан илмий асосда таъминлаш зарурати ва иқтисодий имкониятлар кескин чекланган шароитда асосан ижтимоий-гуманитар фанларга эътибор қаратилгани ҳамда тегишли фанлар йўналишларидаги тадқиқотлар натижалари мустақилликнинг илмий асосини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги очиб берилган;
илмий марказларнинг аксарият қисми марказда жойлашгани сабабли чекка ҳудудларда илмий салоҳиятнинг пастлиги, маҳаллий давлат органлари томонидан ҳақиқий илмий-техник эҳтиёжлар шакллантирилмагани 2000–2016 йилларда амалга оширилган аксарият тадқиқотлар кутилган илмий натижаларни бермагани тўғрисидаги хулосалардан 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 10 ноябрдаги 02-02/6484-сон маълумотномаси). Натижалар 2022–2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда хизмат қилган;
миллий илмий-техника ахбороти ресурсларини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш, рақобатбардошлигини ошириш, амалиётга татбиқ этиш механизмларини такомиллаштиришда ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи асосида интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза ҳужжатларини тижоратлаштириш даражасини ошириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадор-лигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 08/1-822-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида илмий ташкилотларда яратилган илмий-тадқиқот ишларининг 43 таси ишлаб чиқаришга жорий қилишга ва 19 та «стартап» корхонасини ташкил қилишга услубий-ташкилий жиҳатдан имконият яратган ҳамда Ўзбекистон Республикасида илмий-техника ахборотини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган.