Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуротов Фозил Сарибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини оптимал тартибга солиш усуллари (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва cтатиcтика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1863.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Урганч давлат университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар Бойхонов Баходир Турсунбоевич, иқтиcодиёт фанлари доктори; Сауханов Жанибек Қазиевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини оптимал тартибга солиш усулларини аниқлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариши ривожланишида унга таъсир қилувчи муҳим бўлган ички ва ташқи омиллар гуруҳлари GI – ўсиш индекси, LI – ёруғлик индекси; TI – ҳарорат идекси; MI – ҳавонинг нисбий намлиги индекслари асосида рентабелликни таъминловчи экстенсив ва интенсив усуллари такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариши ривожланиш жараёнларига, маҳсулот етиштириш ҳажмига, ҳосилдорликка таъсир қилувчи омилар таъсирини SOYGRO, GLYCIM ва SOYMOD динамик симуляция моделлари асосида маҳсулотнинг ҳар қандай босқичидаги ҳолатини рақамли қийматларини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ривожланишини оптимал тартибга солишда мавжуд ресурслар ва салоҳиятдан максимал даражада фойдаланишга асосланган комплекс сонли ўзгарувчили моделлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариши ривожланишининг  истиқболдаги 2022-2025 йилларга прогноз кўрсаткичлари кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини оптимал тартибга солиш усулларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариши ривожланишида унга таъсир қилувчи муҳим бўлган ички ва ташқи омиллар гуруҳлари GI – ўсиш индекси, LI – ёруғлик индекси; TI – ҳарорат идекси; MI – ҳавонинг нисбий намлиги индекслари асосида рентабелликни таъминловчи экстенсив ва интенсив усуллари бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 05/032-3639-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнлари бўйича тезкор, ишончли ва бирламчи маълумотларни олиш имконияти яратилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариши ривожланиш жараёнларига, маҳсулот етиштириш ҳажмига,  ҳосилдорликка  таъсир қилувчи омилар таъсирини SOYGRO, GLYCIM ва SOYMOD динамик симуляция моделлари асосида маҳсулотнинг ҳар қандай босқичидаги ҳолатини рақамли қийматларини баҳолаш усуллари бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 05/032-3639-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда барқарор ривожланишини таъминлаш йўналишларини белгилашда фойдаланиш имкониятини яратган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ривожланишини оптимал тартибга солишда мавжуд ресурслар ва салоҳиятдан максимал даражада фойдаланишга асосланган комплекс сонли ўзгарувчили моделларини ишлаб чиқиш  таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 05/032-3639-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш мавсумий тебранишларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб Хоразм вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг реал қиймати 2025 йилга келиб 1,16 баробарга ошиши таъминланади;
қишлоқ хўжалиги, хусусан деҳқончилик ва чорвачиликда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг истиқболдаги 2021–2025 йилларга прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 05/032-3639-сон маълумотномаси). Натижада, прогноз  натижалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish