Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Азиза Пирмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш асосида экотуризм самарадорлигини ошириш”, 08.00.11 – Маркетинг, 08.00.17- Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1863.
Илмий маслаҳатчи: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Наврўз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маркетинг тадқиқотлари негизида экотуризм самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд имкониятларни туристик салоҳият таркибига жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«туризм» тушунчасининг моҳияти иқтисодий даромадлар тақсимоти ва даромадлилик сегментларини яратиш, «экотуризм» тушунчасининг моҳияти “сайёҳлик, маданият ва экология” ўзаро боғлиқлиги жараёнида ҳимояланган экологик ҳудудда ривожланиб, уни сақлашга йўналтирилганлиги каби омилларнии эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд ва геопарк (ҳудуд)лар фаолияти самарадорлигининг маркетинг стратегияси геоахборот тизими негизида ҳудудларда давлат кадастри талаблари, ҳудуд таркибига кирувчи салоҳиятли табиий ресурслар ва биологик хилма-хилликнинг мақсадли параметрлари ва иқтисодий натижавийлик асосида такомиллаштирилган;
«Китоб», «Бадай-Тўқай», «Зарафшон» ва «Ҳисор» давлат қўриқхоналарини дифференциациялашган маркетинг стратегияси негизида ривожлантириш ҳамда экологик турмаҳсулотлар таркибини уларнинг фаунаси ва флораси билан такомиллаштирган ҳолда истеъмолчиларни кенг миқёсда жалб қилиш асослаб берилган;
юқори туризм салоҳиятига эга бўлган қишлоқларнинг экологик туризм йўналишлари Миронкўл қишлоғи мисолида ишлаб чиқилиб, уларни «туризм қишлоғи» мақоми миллий реестрига киритиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маркетинг тадқиқотлари негизида экотуризм самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд имкониятларни туристик салоҳият таркибига жалб қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«туризм» ва «экотуризм» тушунчаларининг моҳиятининг такомиллашган таърифлари бакалавриат йўналиши талабалари учун мўлжалланган «Туризмда меҳмонхона хизматлари» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-сон буйруғи, 1023-081 рақамли гувоҳнома). Натижада туризм ва экотуризмнинг моҳиятини кенгроқ тушуниш орқали уни ташкил этишнинг самарали йўналишлари тўғрисида талабаларда билим ва кўникмаларни шакллантириш имконига эришилган;
алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд ва геопарк (ҳудуд)лар фаолияти самарадорлигининг такомиллашган маркетинг стратегияси бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётида жорий этилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг  2020 йил 22 июндаги 03-09/4479-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш  биологик хилма-хилликнинг давлат мониторинги ўтказишга ва давлат кадастрининг ягона ахборот маълумотлар базасини яратишга хизмат қилган;
«Китоб», «Бадай-Тўқай», «Зарафшон» ва «Ҳисор» давлат қўриқхоналарини дифференциациялашган маркетинг стратегияси негизида ривожлантириш бўйича таклифлардан Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 03-09/4479-сон маълумотномаси). Мазкур давлат қўриқхоналарини маркетинг стратегияси негизида истиқболда ривожлантириш ҳудудларнинг фауна ва флораси билан яқиндан танишиш имконини берувчи бетакрор экологик турмаҳсулотларни тақдим этиш имткониятларини кенгайтириш негизида туристеъмолчилар сонини кескин ошириш имконини берган;
қишлоқларнинг экологик ва рекреацион туризм учун туристик йўналишлари ва уларга «туризм қишлоғи» мақомини бериш бўйича таклифлардан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётида ҳамда туризмни ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси-нинг 2020 йил 22 июндаги 03-09/4479-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш натижасида қишлоқларнинг туристик, жумладан экотуристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга ва меҳнат ресурслари бандлигини оширишга қўшимча имкониятлар яратилган;
иқтисодиётга экотуризмнинг билвосита таъсирини ва экологик туристларнинг жамланма харажатларини ҳисобга олган холда макро масштабида экотуризмнинг мультипликатив самарасини ҳисоблаш ҳамда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ҳисобига экотуризм самарадорлигини ошириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 03-09/4479-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш экотуризмдан олинган даромад занжир реакциясини вужудга келишини, бир экотуристдан олинган даромад унинг экотуристик дестинацияда товар ва хизматларни харид қилиши билан боғлиқ харажатларини аниқ баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish