Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Наргиза Рустамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олам лисоний манзарасида «миқдор» концептининг ўрни”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil 185.      
Илмий раҳбар: Мамадалиева Ноиба Сайдаминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «миқдор» концептининг турли маданий моделлардаги структураси, универсал ва дифференциал мазмун-моҳияти ҳамда замонавий дискурслардаги ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миқдорнинг публицистик ва сўзлашув дискурсларида рус тилида лексеманинг денотататив, инглиз ва ўзбек тилларида яккалик, объектни ўзига ўхшаганлар сирасидан ажратиш ҳамда ноаниқлик каби маънолари «миқдор» концептининг образли ва қадриятли мазмунни юзага чиқариши очиб берилган;
ўзбек, рус, инглиз тилларида миқдор квантификаторларининг катта қисми математик билимлар доирасидан чиқиб, ижтимоий-маданий реалияларни номлаш воситасига айланганлиги, ўз зиммасига қўшимча ассоциатив маъноларни олганлиги, асосий ва ассоциатив сатҳларнинг шаклланишида иштирок этиши очиб берилган;
кундалик сўзлашув дискурсида “миқдор” концепти мулоқот тематикаси реаллашувидаги айрим фарқлар рус мулоқотида  моддий, молиявий масалалар, даромад, ойлик иш ҳақи ҳажми етарлича очиқ муҳокама қилиниши, инглиззабон дискурсда эса ушбу мавзу кўтарилмаслиги, ўзбеклар учун умумлаштирувчи ифодалар етакчилиги, кўплик ва паукаллик квантификаторлари ўз миқдор маъносини тўлиқ йўқотиши мумкинлиги релевациясида муҳим ўрин тутиши исботланган;
турли маданиятларда грамматик сондан фарқли равишда бирлик, иккилик, паукаллик ва кўплик концепти мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олам лисоний манзарасида «миқдор» концептининг ўрнини илмий тадқиқ этиш асосида:
турли тилларда «миқдор» концептининг образли ва қадриятли мазмунни юзага чиқариши хусисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гумманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими 2021 йил 17 сентябрдаги 17.01/228-сон маълумотномаси). Натижада турли маданиятларда нақл-мақоллар лингвистик тадқиқот объекти сифатида грамматик сондан фарқли равишда ўрганилганда бирлик, иккилик, паукаллик ва кўплик концепти мавжудлиги аниқланган;
турли тиллардаги ифодалар кўплик ва паукаллик квантификаторлари миқдор маъносининг релевацияси хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гумманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 28 сентябрдаги 17.01/239-сон маълумотномаси). Натижада турли маданиятларда функционал сўз ясалиши лингвистик тадқиқот объекти сифатида «миқдор» концептининг образли ва қадриятли мазмун-моҳияти очиб берилган;
ўзбек тилидаги грамматик сон ҳамда бирлик, иккилик, паукаллик ва кўплик концепти ҳақидаги аниқланган янгиликлардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маънавий-маърифий ва бадиий эшшиттиришлар” маҳарририятининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва таррақиёт”, “Миллат ва маънавият” сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 7 июндаги 04-25-964-сон маълумотномаси). Натижада миллий-маданий концептлар қатори «миқдор» концепти турли дискурслар доирасида ўрганиш, унинг публицистик  ва сўзлашув дискурсларида акс этиш масалаларини киёсий ўрганиш такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish