Sayt test rejimida ishlamoqda

Дурдиева Гавҳар Салаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хива меъморий ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш методологиясини такомиллаштириш», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклаш (архитектура).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/A1.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSс.27.06.2017.A.11.02.

Расмий оппонентлар: Ўралов Ахтам Синдарович, архитектура доктори, профессор; Мамажонова Салия, архитектура доктори, профессор (Тожикистон); Салимов Орифжон Муслимович, архитектура доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Хива меъморий ёдгорликларида қўлланилган анъанавий усулларни тарихий изчилликда аниқлаш ҳамда ёдгорликлардан самарали фойдаланишга қаратилган обидаларнинг архитектуравий-композицион мезонларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қадимий Хоразмшоҳлар давлати тамаддунига хос меъморчилик-қурилиш анъаналарининг VI–XII асрлар давомида шаклланганлиги ва Хива хонлиги даврида (XV-XX асрлар) ўзига хос халқ меъморчилиги мактаби яратилганлиги аниқланган;

ўрта асрлар анъанавий шаҳарсозлигига хос бўлган бош марказ (Кўҳна Арк), иккиламчи марказ (Тош Ҳовли) ва анъанавий тураржойларнинг мажмуавий тарзда ўзаро боғланганлиги аниқланган;

эски шаҳар композициясини шакллантиришда минорасимон вертикал акцентларнинг ўзаро уйғунлик мезонлари асослаб берилган;

меъморий обидаларнинг меъморчилик тарихи, уларда ишлатилган ашёлар, архитектуравий композиция, аниқ ўлчамлар, тарихий фотосуратлар, қўлланилган усуллар, қурилмалар ва ёдгорликларнинг бугунги кундаги ҳолатлари бўйича каталог тарзида илк бора маълумотлар базаси шакллантирилган;

 меъморий ёдгорликнинг бадиийлиги, кошин безаклари, қўлланилган услублари ва ашёларининг  индивидуаллик хусусиятлари очиб берилган;

минораларни тиклашда қўлланилган фанга номаълум пойдевор ва замин қисмининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган меъморий тадбирларнинг изчиллиги аниқланган;

меъморий обидаларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган тавсиялар бўйича Ичан Қалъа ва Дешон Қалъа ҳудудидаги 10 та ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудини тикланиши имкониятини кенгайтирган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Хива меъморий ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

Ичан Қалъа ҳудудидаги обидаларнинг архитектуравий-композицион ечимлари бўйича ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган «Ичан Қалъа бошқарув режаларини ишлаб чиқиш ҳаракат режаси» халқаро лойиҳасининг менежмент дастурини ишлаб чиқишда амалда қўлланилган (ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг 2017 йил 28 мартдаги маълумотномаси). Натижада Ичан Қалъа ҳудудидаги 32 та тарихий турар уйлар сақлаб қолинишига эришилган;

меъморий ёдгорликларни келгуси авлодга сақлаб қолиш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган ишланмадан Ф1-ФА-0-17788 рақамли фундаментал лойиҳанинг «Хумбузтепа ёдгорлигини ҳимоялаш тадбири» қисмини бажаришда қўлланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 16 октябрдаги ФТК 0313/105–сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши халқаро сайёҳлик йўналишига киритилган ноёб меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва сақлаб қолиш усулларини такомиллаштириш имконини берган;

ишлаб чиқилган илмий тавсиялардан Хивадаги 98 та тарихий-меъморий ёдгорликларни сақлаш, қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларида амалда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 01-01/28-сон маълумотномаси). Илмий тавсияларнинг қўлланилиши меъморий обидаларнинг бадиий кўриниши ва уларнинг турғунлик ҳолатини узайтириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish