Sayt test rejimida ishlamoqda

Дедаханов Баходирнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси архитектурасининг қадимги ва бошланғич ўрта асрлардаги ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/А31.
Илмий раҳбар: Нурмухамедова Шоира Зохидовна, архитектура фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Юсупова Мавлюда Аминжановна, архитектура фанлари доктори, профессор; Матбабаев Боқижон Хошимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қадимги ва илк ўрта асрлардаги Фарғона водийси архитектурасини комплекс тарзда очиб бериш, ҳудуднинг шаҳарсозлик жиҳатдан ривожланиши, ёдгорликларнинг композицион тузилишини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғонада илк шаҳарсозлик маданияти милоддан аввалги XII-VII асрларда Чуст ҳудудида шаклланганлиги археологик манбалар асосида далилланган;
Чуст даврида Фарғона меъморчилиги қонуниятлари босқичма-босқич шаклланишига ҳудуднинг қулай иқлим шароити, ирригация тизими, маҳаллий қурилиш ашёлари асосий омил бўлиб хизмат қилганлиги аниқланган;
Қадимги Фарғона турар-уй архитектураси Эйлатон даврида лой-тупроқли пахсадан қурилганлиги, узун ва тор хоналар типологиясига эга ерусти қурилмалари мавжудлиги аниқланган;
Фарғона водийсидаги анъанавий шаҳарсозлик базасида туризмни ривожлантиришга қаратилган тарихий Қорадарё шаҳри, Чилхужра шаҳридаги Олов ибодатхонаси, Марғилондаги Қизлартепа диний марказ иншоот ёдгорликларининг график реконструкция лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсининг қадимги ва бошланғич ўрта асрлар давридаги меъморчилик ривожланишининг ўзига хос ҳусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсида бронза давридан то илк ўрта асрларга тегишли маданий ва археологик мерос объекларини тўлиқ қамраб олган, шунингдек энг қадимги шаҳарлар Шуробошат, Қорадарё ва олов ибодатхоналарининг график реконструкция таклиф лойиҳалари бўйича олинган натижалар ЎзР Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 25 мартдаги 01-01-6М/375-сон далолатномаси). Натижада муаллиф томонидан Фарғона водийси тўғрисида тўпланган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар таъмирлаш соҳасида лойихаларни бажаришда ва олий таълим муассасалари талабаларига таълим беришда кенг фойдаланиш имконини берган;
анъанавий шаҳарсозлик базасида туризмни ривожлантириш, Фарғона вилоятидаги қадимги ва илк ўрта асрлардаги бино ва иншоотларнинг меъморий композицион ечимлари, ҳарбий, фуқаролик ва диний иншоотларнинг асосий турларини ривожлантириш ва ўзига хос хусусиятларини ҳамда келиб чиқиш манбаалари юзасидан олинган хулосалардан Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 8 октябрдаги 03-17-02/8450-сон маълумотномаси). Натижада, водийдаги маҳаллий қурилиш ашёлари ва конструкциялари, иншоотларнинг  ҳажмий-режавий ечимлари очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish