Sayt test rejimida ishlamoqda

Мукумова Феруза Худойқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг миллий ҳунармандчиликка оид креатив қобилиятларини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1220.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Булатов Саидаҳбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг миллий ҳунармандчилик бўйича креатив қобилиятларини ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг фаолиятли, психомоторик ва инновацион ёндашувлари асосида мақсадга эришиш имкониятлари аниқлантирилиши асосида ижодий таълим муҳитини яратишнинг ўқув-дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
ижодкорликка йўналтирилган ўқитиш тизими асосида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари инновацион таълим технологиялари ва амалий фаолият тамойилларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг миллий ҳунармандчиликка оид креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти “Technology crafts” Web-сайт технологияси, инновацион таълим технологиялари (“Hand craft” методи, “Magic finger Art”, “Кластер” тармоқлари, “ВЕНН” диаграммаси, “БББХ” ва “Ролли ўйин”) ва интерактив методларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
педагогик тажрибалар, ижодий ва амалий топшириқларни лойиҳалаш асосида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларининг мотивацион-когнитив, амалий-операцион, рефлексив-ижодий каби ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари миллий ҳунармандчилик воситаларни киритиш орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг миллий ҳунармандчиликка оид креатив қобилиятларини ривожлантириш технологияси бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг мотивацион-когнитив, амалий-операцион, рефлексив-ижодий имкониятлари аниқланиб, креатив таълим муҳитини яратишнинг ўқув-дидактик таъминоти (ишланмалар, технологиялар) такомиллаштиришга оид таклифлар таълим тизимида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ДТС ларини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори асосида ишлаб чиқилган меъёрий-хуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/09-599-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар «Технология» фани мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар мазмунига сингдирилган;
шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари, технологиялари ва амалий йўналганлик тамойили асосида ижодкорликка йўналтирилган ўқитиш тизими такомиллаштирилган. Ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини миллий ҳунармандчилик воситасида ривожлантиришнинг дидактик асослари (“Technology crafts” Web-сайт технологияси, электрон дастури), инновацион таълим технологиялари (“Hand craft”, “Magic finger Art” методлари, “Кластер” тармоқлари, “ВЕНН” диаграммаси, “БББХ” ва “Ролли ўйин” методлари) асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан ПЗ-2014-0912150534 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанини мазмунан модернизациялаш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш технологиялари” (2015-2018 йй.) мавзуcидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/09-599-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашувлар ўқувчиларнинг миллий ҳунармандчиликка оид креатив қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг сифат ва самарадорлигини таъминлаган;
мажмуавий педагогик тажрибалар ва ижодий, амалий топшириқларни лойиҳалаш асосида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларининг миллий ҳунармандчилик воситасида ривожланганлиги даражаларини баҳолаш мезонлари (мотивацион-когнитив, амалий-операцион, рефлексив-ижодий) оптималлаштиришга оид таклифлар 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP рақамли «Олий таълим соҳасидаги салоҳиятни ривожлантириш йўналишидаги PAWER – ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ва тенгликни таъминлаш» (2016-2019 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган ва “Технология” фани ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги 01/09-599-сон маълумотномаси). Натижада, «Технология» фанини ўқитиш ва ўқувчиларнинг миллий ҳунармандчиликка оид креатив қобилиятларни ривожлантириш технологияси самарадорлигининг ортишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish