Sayt test rejimida ishlamoqda

Туробов Бекпулат Нусратуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Е.Э.Бертельс ижодида Алишер Навоий фалсафий-тасаввуфий қарашлари таҳлили”, 09.00.03 – “Фалсафа тарихи” (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal165.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Бозоров Мустафо Жаббарович, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Намозов Бобир Баҳриевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Норов Тожи Омонович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Е.Э.Бертельс илмий ижодида Алишер Навоийнинг ижтимой-фалсафий, тасаввуфий ғоялари мазмун-моҳиятини очиб бериш ва уларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига қаратилган концептуал ғояларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Е.Э.Бертельснинг Алишер Навоий маънавий меросини ўрганиш сабаблари, мутафаккир дунёқараши шаклланишидаги моддий ва маънавий манбалар, асарларининг асл (оригинал характер)лиги, рамзий маъноси, бадиий тафаккурига тасаввуфнинг таъсири, ижодини субъектив таҳлил қилишнинг асоссизлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
Е.Э.Бертельс асарлари орқали Алишер Навоий ижодида софистик, догматик, эклектик тафаккур усулларидан диалектик тафаккур усулининг доменат характерга эгалиги мантиқий далилланган;
Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихи, форс-тожик, туркий тилли халқлар маданияти, тасаввуф адабиёти, символика (рамз)сининг вужудга келиши, уларнинг алоқадорлиги ва ўзаро таъсирини аниқлашда Е.Э.Бертельснинг маънавий мероси муҳим аҳамиятга эгалиги исботланган;
Е.Э.Бертельс томонидан нақшбандийлик тариқатининг Навоий маънавий меросидаги ўрни, бу тариқатдаги бағрикенглик, халқчиллик, анъанавийлик ва замонавийликнинг уйғунлиги, ахлоқнинг моҳияти, тамойиллари ва уларнинг ҳозирги глобаллашув даврида маънавий-ахлоқий тарбиядаги конструктив аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Е.Э.Бертельс ижодида Алишер Навоий фалсафий-тасаввуфий қарашларини илмий тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
Е.Э.Бертельс Алишер Навоийнинг маънавий меросини ўрганиш сабаблари, илмий тадқиқотларида эса мутафаккир дунёқараши шаклланишидаги моддий ва маънавий манбалар, замонавийлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик тадқиқи” мавзусидаги ОТ-Ф1-138 рақамли фундаментал лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декбардаги 89-03-2420-сон маълумотномаси). Натижада, Шарқнинг буюк мутафаккирлари маънавий мероси, нодир қўлёзмаларини асраб авайлашга ва ёш авлоднинг комил шахс сифатида камол топишида хизмат қилган;
Е.Э.Бертельс асарларида Алишер Навоий ижодида борлиқнинг моҳияти, тузилиши, объективлиги, табиий, ижтимоий, инсон борлиғи, ҳиссий ва ақлий билиш босқичлари, ривожланиши каби фалсафий муаммоларнинг бадиий усулдаги талқини, пантеизм ва тасавуфнинг фалсафий дунёқарашига таъсирига оид таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” дарслигидаги “Ўзбекистон мустақил демократик тараққиётининг миллий ғоя концепцияси билан боғлиқлиги” деб номланувчи 2-бобининг “Ўрта асрлардаги ғоявий қарашлар тарихи ва ривожланиш хусусиятлари” ҳамда “Маърифатпарварлик ғоялари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари”, 18-бобнинг “Комил инсон ва баркамол авлодга хос бўлган, баркамоллик сифатлари, мезонлари”, “Комил инсоннинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар, шарт-шароитлар”, “Баркамол авлоднинг шаклланиши, унга хос хусусиятлар: янгича тафаккур, фалсафий дунёқараш, маънавий-ахлоқий поклик, юксак маънавият” каби мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-2420-сон маълумотномаси). Бу эса аҳоли, айниқса ёшлар онгига маърифатпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар, миллий ғояларини сингдиришга хизмат қилган;
Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихи, форс-тожик, туркий тилли халқлар маданияти, тасаввуф адабиётининг вужудга келиши, тадрижий ривожланиши объектив шарт-шароитлари, уларнинг алоқадорлиги, ўзаро таъсирига доир таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси номли энциклопедияси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий марказининг 2021 йил 6 январдаги 02/05-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси”ни мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Е.Э.Бертельс томонидан нақшбандийлик тариқатининг Навоий маънавий меросидаги ўрни, бу тариқатдаги бағрикенглик, халқчиллик, анъанавийлик ва замонавийликнинг уйғунлиги, ахлоқнинг моҳияти, тамойиллари ва уларнинг ҳозирги глобаллашув даврида маънавий-ахлоқий тарбиядаги конструктив ўрнига доир илмий, амалий ва методологик ғоялари, таклиф-тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2020 йил 10 ноябрь куни эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувининг навбатдаги сони сценарийсини тайёрлашда фойданилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 17 ноябрдаги 09-01/331-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда маънавий-аҳлоқий тарбиясини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish