Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Хасан Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Замонавий ёшлар дунёқарашида инновацион тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий омиллари», 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal556.
Илмий раҳбар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Қамбаров Абдумутал Ахаджонович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ёшлар дунёқарашида инновацион фаолликни шакллантиришга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим, фан ва ишлаб чиқариш соҳасида яратилган шароитларнинг самарадорлиги дунёни сезиш, дунёни идрок этиш, дунёни тушуниш ва баҳолаш мутаносиблигининг натижаси эканлиги, ёшларда инновацион тафаккурни шакллантиришнинг фалсафий, ижтимоий, маданий омиллари мамлакат тараққиётининг истиқболлари билан боғлиқ эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган; 
ёшлар ўзларининг дунёқарашини реал ҳаётга татбиқ этиш стратегиясига эга бўлиши ижтимоий-тарихий шарт-шароитларга бевосита боғлиқлиги, муайян қадриятлар, билимлар ва хулқ-атвор моделларини ўз дунёқарашига сингдириш орқали уларни ўз ҳаётининг мазмуни сифатида қабул қилиши ва ижтимоий субъект сифатида ҳаракат қилиши, тафаккурни шакллантиришга кучли таъсир кўрсатиши ҳақиқий ижтимоий-тарихий шароитлар ва мафкура каби воситаларга боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
инновацион фаолиятни шакллантириш механизми сифатида ёшлар тафаккурида мақсадни белгилаш, интеграциялашув ва коммуникативликка  эришиш омиллари ҳамда рационал ва технологияга асосланувчи интеллектуал салоҳиятни янада кенгайтириш жамият барқарорлигини таъминлаш воситаси эканлиги исботланган; 
инновацион тафаккур, муносабатлар, эҳтиёжлар ва қизиқишларни ижтимоий фаолликни намоён этиш орқали давлат ва жамият бошқарувида ёшлар дунёқарашида инновацион тафаккурни, ижтимоий жараёнларга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантириш, инновацион фаолликни ташкил этишда гуманизмга асосланишнинг янги технологиялари фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ёшлар дунёқарашида инновацион тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий омилларига оид олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари:
беш ташаббус инновацион фаолиятни шакллантириш механизми сифатида ёшлар тафаккурида мақсадни белгилаш ва унга эришиш омили сифатида амал қилиши жамият барқарорлигини таъминлашнинг воситаси эканлиги ҳақидаги хулоса ва ғоялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси дастурининг “Партиянинг ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасаидаги вазифалари” IV бобидаги вазифалардан келиб чиқиб, Ёшлар қанотининг режа ва дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда уларнинг самарали ижросини таъминлашда кенг фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2021 йил 18 февралдаги 01-27/132-сон далолатномаси). Натижада илмий хулосалар ва тавсиялар партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишда муҳим роль ўйнаган;
ёшлар дунёқарашида диний ва илмий билимлар мутаносиблигига эришиш сиёсий ва ижтимоий жараёнларнинг моҳиятини тушуниш, улар тафаккурида демократик ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш омили эканлиги ғоялари “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий тадбирларда ҳамда тарғибот жараёнларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йилнинг 08 февралдаги 04-13/210-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий тадбирларда ҳамда тарғибот жараёнлари назарий асослар билан бойитилган;
инновацион тафаккур, инновацион муносабатлар, эҳтиёжлар ва қизиқишларни, умуман инновацион фаолиятни ва ижтимоий фойдали амалий фаолият жараёнида уни инновацион хулқ-атворни намоён этиш орқали англашга ва акс эттиришга қаратилган илмий амалий таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2021 йилнинг 23 февралдаги 02/07-210-сон далолатномаси). Натижада соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг ёшлар тафаккурида узоқ умр кўриш кафолоти, соғлом авлодни тарбиялаш ва ижтимоий  барқарорликни таъминлаш механизми  сифатида амал қилиши ғоялари тарғибот  фаолиятининг самарадорлигини оширган; 
давлат ва жамият бошқарувида ёшлар дунёқарашида инновацион тафаккурни шакллантириш, ёшларнинг инновацион билимлар эгаллаши, уларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш, ижтимоий жараёнларга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантириш, инновацион фаолликни ташкил этишда инсонпарварлик номи остидаги янги технологиялардан унумли фойдаланиш масалаларини ҳал этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 09 мартдаги 02-03/1487-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида давлат ва жамоат ташкилотлари, диний-маърифий соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларининг мазмуни ва мундарижа қамрови кенгайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish