Sayt test rejimida ishlamoqda

Самигова Хушнуда Ботировнанинг

фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз ва ўзбек нутқ маданияти риторик аспектининг чоғиштирма тадқиқи», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2017.1.DSc/Fil45.

Илмий маслаҳатчи: Боқиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Хошимов Ғанижон Мирзахмедович, филология фанлари доктори, профессор; Луиз Селвестр, филология фанлари доктори, профессор (Вестминистер университети, Лондон).

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий  университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларидаги диалогик нутқнинг риторик аспектда миллий ва умумий жиҳатларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инглиз ва ўзбек тилларида диалогик нутқ таъсирчанлигининг ошишида хизмат қилувчи фонетик, морфологик, лексик ва синтактик тил сатҳларига оид лисоний бирликлар далилланган; 

диалогик риторикага тадқиқ этилаётган тилларнинг фарқли ва умумийлик жиҳатларини намоён этувчи парафонетик ва паракинетик воситалар исботланган;

лингвомаданий ва гендер аспектларда диалогик риториканинг миллийлик ҳамда умумийлик хусусиятларни акс этувчи лисоний воситалар асосланган;

диалогик риторикада кенг қўлланилувчи мавзуларга оид лингвистик воситаларнинг нутқда қўлланишига кўра фаоллик даражаси ўртасидаги фарқлар ишлаб чиқилган;

тадқиқ этилаётган тиллардаги диалогик риторикада ижобий ва салбий маънога эга тил бирликлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

диалогик риторикада энг фаол мавзулар билан алоқадор лингвистик воситаларга оид икки тилдаги материаллар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг «Таржима назарияси ва амалиёти» (роман-герман тиллари) бакалавриат таълим йўналишида  амалий таржима, таржима назарияси ва тарихи каби фанлар бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган («O‘zStandart» давлат агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 36.1409:2014-сон қарори билан тасдиқланиб, 5018-сон рақами билан рўйхатга олинган). Таклиф этилган материаллар таржима жараёнида тилларга доир миллий-маданий хусусиятлар муаммосини ечишга ва уларни таржима қилиш усулларини  ёритиб беришга ёрдам берган;

ўзбек тилида диалогик риторикага оид лингвистик ва экстралингвистик омиллар, ушбу тилда нутқий формулаларга доир лисоний воситалар билан алоқадор материаллардан Ўзбек тили ва адабиёти музейининг Ф1ФА – 0-55746 ФА – Ф1 – Г022 рақамли «Марказий Осиё халқлари адабий қўлёзма ёдгорликлари, Ўзбекистон шоир ва ёзувчилари архивини тўплаш, илмий тавсифлаб нашр қилдириш ва уларнинг музей воситалари орқали намойиш қилиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида (2012–2016) фойдаланилган (ФТКнинг 2016 йил 4 ноябрдаги 03-13/746-сон маълумотномаси).Натижадамузейдаги Алишер Навоий залининг «Муҳокамат ул-луғатайн» қисми, Бобур ва Бобурийлар экспозицияси билан алоқадор музей архиви мавзуга оид илмий материаллар билан тўлдирилишига хизмат қилган;

ўзбек тилида диалогик риториканинг лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар, жумладан, ўзбек тилида диалогик риторикада энг фаол мавзулар асосида аниқланган нутқий формулаларга оид материаллар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг «5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш»  (ўзбек филологияси) бакалавриат таълим йўналишида ҳозирги ўзбек тили, она тили ва адабиёт ўқитиш методикаси каби фанлар бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган («O‘zStandart» давлат агентлигининг 2014 йил 10 октябрдаги 36.1542:2014-сон қарори билан тасдиқланиб, 5164-сон рақами билан рўйхатдан ўтказилган). Таклиф этилган материаллар таълим жараёнида ўзбек тили нутқ маданиятига оид миллий хусусиятлар муаммоси ҳамда диалогик мулоқот жараёнида нутқий самарадорликка эришишдаги муаммоларни бартараф этиш, университет талабаларини ўзбек тили нутқ маданиятига оид билимларини янада такомиллаштириш, уларнинг таъсирчан ва ифодали сўзлашга доир кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish