Sayt test rejimida ishlamoqda

Васиев Алишер Самиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари капиталининг барқарорлигини ошириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1495.
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари капиталининг барқарорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узоқ муддатли субординар қарз мажбуриятларини муомалага чиқариш орқали тижорат банклари капиталининг барқарорлигини таъминлаш асосланган; 
тижорат банкларининг ўз маблағлари манбаалари таркибида эмиссион даромад ҳажмини ошириш ҳисобига уларнинг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини 35 фоизга ошириш имконияти аниқланган;
банкларда мустақил балансга эга бўлмаган шуъба корхоналарини ташкил этиш асосида қўшимча капитали таркибида молиявий маблағларни ҳажми ва капиталлашув даражасини 20 фоизга  ошириш асосланган;
тижорат банклари имтиёзли акцияларининг 10 фоизгача бўлган улушини хорижий инвесторларга сотиш оркали уларнинг хорижий валюталарга бўлган эхтиёжини таъминлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари капитали барқарорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
узоқ муддатли субординар қарз мажбуриятларини муомалага чиқариш орқали тижорат банклари капиталининг барқарорлигини таъминлаш таклифи АТБ “Қишлоқ қурилишбанк“ кредит сиёсатига киритилган  (АТБ “Қишлоқ қурилиш банк“нинг 2019 йил 21 октябрдаги 04/27-25-9598-сон маълумотномаси), Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида банкнинг қўшимча капитали ҳажми ўтган ҳисобот даврига нисбатан 18 фоизга ошириш имкониятини яратган; 
тижорат банкларининг ўз маблаглари манбаалари таркибида эмиссион даромад хажмини ошириш ҳисобига уларнинг молиявий баркарорлиги ва капиталлашув даражасини ошириш таклифи АТБ “Қишлоқ қурилишбанк“  ва АТБ “Микрокредитбанк“  кредит ҳамда хисоб сиёсатида ўз аксини топган (АТБ “Қишлоқ қурилиш банк“нинг 2019 йил 21 октябрдаги 04/27-25-9598-сон, “Микрокредитбанк“  АТБнинг 2019 йил 4 ноябрдаги 13-28/11989-маълумотномалари), Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида банкнинг акциялари, асосан оддий акциялари бозор бахосини 30-35 фоизга оширишга, шунингдек депозит сертификатларини жойлаштиришдан тушган маблағларни банкнинг даромад келтирувчи активларига жойлаштириш орқали банк томонидан қўшимча равишда 12,8 млрд. сўм миқдорида фойда олишга эришилган;
банкларда мустакил балансга эга булмаган шуъба корхоналарини ташкил этиш асосида кушимча капитали таркибида молиявий маблагларни хажми ва капиталлашув даражасини ошириш таклифи АТБ “Қишлоқ қурилишбанк“  амалиётига жорий қилинган (АТБ “Қишлоқ қурилиш банк“нинг 2019 йил 21 октябрдаги 04/27-25-9598-сон маълумотномаси),   Натижада банк томонидан “Обод кишлок” Давлат Дастурини амалга оширишда худудларда уй-жойларни куришга йуналтирилган молиявий маблаглар хисобидан оладиган даромад манбасини 20 фоизга купайтиришга эришилган.
тижорат банклари имтиёзли акцияларининг 10 фоизгача булган улушини хорижий инвесторларга сотиш орк;али уларнинг хорижий валюталарга булган эхтиёжини таъминлаш таклифи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк“ томонидан амалиётга жорий этилган (АТБ “Қишлоқ қурилиш банк“нинг 2019 йил 21 октябрдаги 04/27-25-9598-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши натижасида банк томонидан йилига қўшимча 300 млн АҚШ долларини жалб қилиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish